Ўзбекистонлик дзюдочилар Боку “Катта дубулға” турнирини қандай якунлашди?

Диёра Келдиёрова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.02.2024
Oбуна бўлиш
Спортчилар 1 та олтин ва 2 та бронза медалини қўлга киритишди.
ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Ўзбекистонлик дзюдочилар Боку “Катта дубулға” турнирини учта медал билан якунлашди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Озарбайжон мезбонлик қилган “Катта дубулға” мусобақасидаги иштирокини тугатди. Унда спортчилар 1 та олтин ва 2 та бронза медалини қўлга киритишди.
Турнирнинг сўнгги кунида Ўткирбек Тўрабоев +100 кг вазн тоифасида курашган полвон учинчи ўрин учун кечган баҳсда нидерландиялик Юр Спайкерсга имкониятни бой берди.
Мусобақа иштиркчилари:
Олтин медал:-52 кг Диёра Келдиёрова.
Бронза медал: -48 кг Ҳалима Қурбонова, -60 кг Достон Рўзиев.
Эслатиб ўтамиз, дзюдо бўйича навбатдаги рейтинг турнири 1-3 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Катта дубулға медаллари спортчиларга Париж Олимпиадасига йўлланма олишлари учун зарур бўлган очколарни беради.
Янгиликлар лентаси
0