https://sputniknews.uz/20240218/markaziy-bank-400-ming-som-soxta-banknota-42550812.html
Марказий банк фуқароларни 400 минг сўмлик сохта банкноталарга алданиб қолмасликка чақирди
Марказий банк фуқароларни 400 минг сўмлик сохта банкноталарга алданиб қолмасликка чақирди
Sputnik Ўзбекистон
Ижтимоий тармоқларда 400 минг сўмлик банкнотанинг расмлари тарқалмоқда.
2024-02-18T15:26+0500
2024-02-18T15:26+0500
2024-02-18T15:26+0500
жамият
ўзбекистон
марказий банк
пул
қалбаки
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/12/42550931_0:159:1080:767_1920x0_80_0_0_ec84bce5b9e520d3ede028946d539f2a.jpg
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган 400 000 сўм номиналдаги банкнотлар ҳеч қандай қонуний асосларга эга эмас, дея хабар берди Марказий банк.Қайд этилишича, айрим ижтимоий тармоқларда 100 минг сўмлик банкнотнинг номинали кўрсатилган рақамларини 400 минг рақамига ўзгартирилган ҳолатидаги расмлари тарқалмоқда.Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисидаги қонунининг 39-моддасига асосан мамлакат пул белгиларининг номинал қиймати Марказий банк томонидан белгиланади.Мазкур қонуннинг 40-моддасига мувофиқ, Марказий банк Ўзбекистон ҳудудида қонуний тўлов воситаси сифатида пул белгиларини муомалага чиқаришда мутлақ ҳуқуққа эга. Янги намуналардаги пул белгилари муомалага чиқарилиши тўғрисидаги хабар, шунингдек, уларнинг тавсифлари Марказий банк томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2021 йил 27 декабрдан бошлаб янги 50 минг ва 100 минг сўмлик купюралар муомалага чиқарилган. Банкнот олд томони чап қисмида Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида жойлашган “ICHAN QAL`A” тарихий музейи тасвирланган.Марказий банк 1994 йилдан бошлаб 21 та банкнотани муомалага киритган. Ҳозирда улардан 12 таси муомалада бўса, қолган 9 таси муомаладан чиқарилган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/12/42550931_0:0:1080:810_1920x0_80_0_0_9f0bc773e735bc641c81f8c3602358a2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
марказий банк 400 минг сўмлик сохта банкноталар
марказий банк 400 минг сўмлик сохта банкноталар
Марказий банк фуқароларни 400 минг сўмлик сохта банкноталарга алданиб қолмасликка чақирди
Ижтимоий тармоқларда 400 минг сўмлик банкнотанинг расмлари тарқалмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган 400 000 сўм номиналдаги банкнотлар ҳеч қандай қонуний асосларга эга эмас, дея хабар берди
Марказий банк. Қайд этилишича, айрим ижтимоий тармоқларда 100 минг сўмлик банкнотнинг номинали кўрсатилган рақамларини 400 минг рақамига ўзгартирилган ҳолатидаги расмлари тарқалмоқда.
“Айрим ижтимоий тармоқларда тарқалаётган 400 000 сўм номиналдаги банкнотлар ҳеч қандай қонуний асосларга эга эмаслиги ва фуқароларимиз бундай ёлғон хабарларга алданиб қолмаслигини сўраймиз”, — дейилади хабарда.
Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисидаги қонунининг 39-моддасига асосан мамлакат пул белгиларининг номинал қиймати Марказий банк томонидан белгиланади.
Мазкур қонуннинг 40-моддасига мувофиқ, Марказий банк Ўзбекистон ҳудудида қонуний тўлов воситаси сифатида пул белгиларини муомалага чиқаришда мутлақ ҳуқуққа эга. Янги намуналардаги пул белгилари муомалага чиқарилиши тўғрисидаги хабар, шунингдек, уларнинг тавсифлари Марказий банк томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2021 йил 27 декабрдан бошлаб янги 50 минг ва 100 минг сўмлик купюралар
муомалага чиқарилган. Банкнот олд томони чап қисмида Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида жойлашган “ICHAN QAL`A” тарихий музейи тасвирланган.
Марказий банк 1994 йилдан бошлаб 21 та банкнотани муомалага киритган. Ҳозирда улардан 12 таси муомалада бўса, қолган 9 таси муомаладан чиқарилган.