“Газ заправкаларга” қисқа муддатли чекловлар киритилмоқда — Энергетика вазирлиги

© xs.uzАвтомобильная газонаполнительная компрессорная станция в Узбекистане.
Автомобильная газонаполнительная компрессорная станция в Узбекистане. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.02.2024
Oбуна бўлиш
Барча бензин “заправка”ларга автобензин маҳсулотлари қўшимча миқдорларда етказиб берилади.
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, республика ҳудудларида ҳаво ҳароратининг пасайиши натижасида магистрал газ қувурларида босимнинг камайиши ҳолатлари кузатилмоқда.
“Шуни инобатга олган ҳолда, биринчи навбатда, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа обектларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида республикадаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилмоқда”, — дейилади хабарда.
АГТКШлар фаолиятига киритилган чекловларни ҳисобга олган ҳолда республикадаги барча бензин “заправка”ларга автобензин маҳсулотларини қўшимча миқдорларда етказиб берилади.
“Истеъмолчилардан етказилган ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда, вазият барқарорлашгунга қадар имкон қадар тежамкорликка риоя қилишларини сўраймиз”, — дея қўшимча қилинган хабарда.
Қайд этилишича, газ "заправкалар" иш тартибида ўзгаришлар кузатилса маълум қилинади.
Тошкент ҳокимлиги 18 февраль куни аҳолини 12 соат давом этадиган кучли қор ёғишидан огоҳлантирди. Қайд этилишича, ёғингарчилик ҳажми икки ойлик меъёрдан ошади. Шу муносабат билан, заруратсиз уйдан чиқмаслик, шахсий автомобиллардан фойдаланишни минималлаштириш ва ҳаракатланиш учун жамоат транспортидан фойдаланиш тавсия этилди.
Шунингдек, қор ва муз массалари тушиши мумкин бўлган кўп қаватли бинолар яқинида юрмаслик, қулоқчин таққан ҳолда ташқарига чиқмаслик, автомобилларни кўп қаватли бинолар ва дарахтлар тагида қолдирмаслик ҳам сўралган.
Янгиликлар лентаси
0