Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

EИК ва ЖССТ соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлайди

© Sputnik / Павел Бедняков / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин принял участие в работе саммита ЕАЭС в Бишкеке
Президент РФ В. Путин принял участие в работе саммита ЕАЭС в Бишкеке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2024
Oбуна бўлиш
Бахит Султановнинг сўзларига кўра, ЕИК ва ЖССТ ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг кучайиши Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларида соғлиқни сақлашнинг долзарб муаммоларини ҳал қилишга ёрдам беради.
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Женевада Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари ЕИК Иқтисодиёт ва молиявий сиёсат вазири Бахит Султанов ва ЖССТ штаб-квартираси миграция дастури раҳбари ўринбосари Даниэль Мик томонидан муҳокама қилинди.
Улар меҳнат муҳожирларининг бандлик ҳолатида саломатлигини таъминлаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида замонавий ютуқлар мавжудлиги борасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.
Бахит Султановнинг сўзларига кўра, ЕИК ва ЖССТ ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг кучайиши Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларида соғлиқни сақлашнинг долзарб муаммоларини ҳал қилишга ёрдам беради.
“Комиссия ва ЖССТ ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш Евроосиё минтақасидаги интеграция жараёнларига ижобий таъсир кўрсатади, шунингдек, халқаро экспертлар ҳамжамияти билан мулоқотни фаоллаштиришга хизмат қилади”, — деди вазир.
Учрашув якунлари бўйича томонлар ҳамкорлик йўналишларини амалга ошириш, жумладан, Евроосиё минтақасида меҳнат мигрантларининг тиббий хизматдан фойдаланишлари масалаларида тажриба ва илғор методлар алмашиш бўйича амалий қадамларни белгилашга келишиб олдилар.
Запуск производства грузовиков в Калуге. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2024
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИда саноат ишлаб чиқариш ҳажми қанчага ўсди?
Янгиликлар лентаси
0