Совет қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилганига 35 йил бўлди— видео
13:15 16.02.2024 (янгиланди: 16:07 16.02.2024)
© Sputnik
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Тошкентда байналмилал бурчини адо этиш чоғида ҳалок бўлган ўзбек аскарлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Ғалаба боғидаги “Матонат мадҳияси” монументига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Аскарларнинг ҳамкасблари, бевалари ва дўстлари уларнинг жасоратига ҳурмат бажо келтирдилар. Тадбирда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов ҳам иштирок этди.
“Бу хотира, бирга яшаган йиллар, жанговар ҳаракатларда биргаликда қатнашганлик хотираси халқларимизни бирлаштиради, деб ҳисоблайман. Қичқириқлар, сўзлар, ҳақоратлар билан қанчалик уринишмасин, ҳеч ким бу дўстликни буза олмайди”, — деди Олег Мальгинов Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда.
Батафсил видеода томоша қилинг.