Россиянинг Ғарбга нисбатан хайрихоҳлиги аллақачон тугаган — Лавров
16:10 16.02.2024 (янгиланди: 16:30 16.02.2024)
© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишКонференция на тему: "Евромайдан: потерянное десятилетие Украины"
© Sputnik / Григорий Сысоев
/ Oбуна бўлиш
Лавров ҳалқаро тадбир иштирокчиларини Украина воқеаларига холисона муносабатда бўлиш ва бетараф қолишга ундади.
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. . Россиянинг Ғарбга нисбатан хайрихоҳлиги аллақачон ўз чегарасига етиб келган. Россиянинг яхши ният билан қилинган ишларига Ғарбда муносиб жавоб беришмади, деди Сергей Лавров бугун Москвада бўлиб ўтаётган "Евромайдан: Украинанинг йўқотилган ўн йили" илмий-амалий анжуманида.
Россия ташқи ишлар вазири баёнотидан муҳим фикрлар:
Ғарб, Украина қўшинларининг Россия объектларини нишонга олишга ва тўғридан-тўғри ҳужумларини амалга оширишга ёрдам бермоқда (разведка самолётлари, спутниклар).
Европа Иттифоқи Украинага узоқроқ масофага мўлжалланган қуроллар етказиб беришни маслаҳат бермоқда. Улар айтишича, “Россиянинг юрагига етиб бориши, саросима, ваҳима қўзғатиши ва халқнинг ишончини бузиш мақсадида".
Украина можаросидан Буюк Британиянинг позицияси АҚШдан ҳам тажовузкорроқ.
Украина ҳукуматининг рус миллатига бўлган муносабати бу геноцид. Улар "русларга алоқадор барча нарсани йўқ қилишни" қонун билан белгилаб олган.
Миллионлаб украиналиклар Россияда қўним топгани ва бу ерда улар ўзларини ўз уйидагидек ҳис қилмоқда.
Россия можарони сиёсий йўл билан ҳалқ қилишга, лекин бунинг учун Киев дастлаб Зеленскийнинг музокараларни тақиқлаш ҳақидаги фармонини бекор қилиши керак.
Ғарб давлатлари дунёни Зеленскийнинг "тинчлик формуласи"га қўшилишга ундамоқда. Лекин бу кўзбўямачилик. Бундай йўл билан тинчликка эришиб бўлмайди. Яхшиям дунёда аксарият давлатлар, айрим кам сонли истинолардан ташқари, нейтрал мақомини сақлаб қолиш тарафдори бўлмоқда.
Украинада минглаб ёлланма аскарлар бор эди, ҳозир уларнинг ярмидан ками қолди, — қолгани қурбон бўлган ёки мамлакатни тарк этган. Колумбия бу можарога ёлланмалар юбориш қанчалик хавфли эканини тушунади деб умид қиламан.
Америка жамияти тўлиқ ахборот блокадасида яшамоқда. Бу Путиннинг Такер Карлсонга интервьюсидан кейин маълум бўлди.
Шунингдек, Лавров БМТ ислоҳоти ҳақида гапирди. Хусусан, Хавфсизлик кенгашига янги аъзоларни қўшиб қолиш ҳақида. Вазир айтишига кўра бу муқаррар лекин узоқ жараён. Россия ушбу ташкилотга бирорта ҳам Ғарб давлати қўшилишига қарши.