Кутилаётган совуқ кунларда сабзавотларни қандай асраш керак — вазирлик жавоби

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишОвощи на агропромышленной выставке. Архивное фото
Овощи на агропромышленной выставке. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.02.2024
Oбуна бўлиш
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги: пиёз ва саримсоқпиёзларга бу совуқ деярли таъсир кўрсатмайди.
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Сабзавотларнинг кўп турлари совуққа чидамли, хатто совуқдан ҳимоя қилишга ҳам эҳтиёж бўлмайди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати Spunik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда 7-20 февраль кунлари кутилаётган ҳаво ҳароратининг пасайиши оқибатида бозорларда пиёз нархлари кўтарилиши билан боғлиқ хабарлар тарқалмоқда.
“Пиёз нархининг кўтарилишига оид хабарлар асоссиз. 2023 йил ҳосилидан аҳоли истеъмоли учун етарлича пиёз заҳираси тайёрланган ва улар омборларда мўътадил ҳаво ҳароратида сақланмоқда. Бунинг исботини эса бозорларимизда анчадан буён 1 кг пиёз 2500-3500 сўмгача бўлган турғун нархларда сотилаётганидан ҳам билиш мумкин. 2024 йил ҳосили учун эса тўқсонбости усулида тайёрланаётган пиёз ва саримсоқпиёзларга бу совуқ деярли таъсир кўрсатмайди. Чунки тўқсонбости экинлари қишнинг тўқсон кунида қор босиб туришини инобатга олган ҳолда шундай номланган” – деди вазирлик мутахассиси.
Маълум қилинишича, республика бўйича 2024 йил ҳосили учун барча тоифа хўжаликларида август-сентябрь ойларида 64 минг гектар, ноябрь-декабрь ойларида тўқсонбости усулида 82,8 минг гектар майдонда пиёз экинлари экилган. Тўқсонбости усулда пиёз экинларини экиш, зарур агротехник тадбирларини ўтказиш ҳамда совуқдан асраб қолиш бўйича олимларнинг илмий тавсиялари ишлаб чиқилиб, жойларга етказилган.
“Август-сентябрь ва ноябрь-декабрь ойларида экилган пиёз 2-3 марта суғорилиб, қишлаш учун 25-30 см ўсиб кирган, илдиз системаси яхши ривожланганлиги сабабли совуқ ўз таъсирини кўрсатиш эҳтимоли жуда паст даражада бўлади” – деди мутахассис.
Шунингдек, мутахассис сабзавотларнинг совуқ ва иссиққа бўлган талаби ҳақида маълумот берди.
“Бу 5 гуруҳга бўлинади, унинг I гуруҳида энг совуқбардош ва қишга чидамли кўп йиллик ўсимликлар (пиёз, саримсоқпиёз, шовул, ровоч, ерқалампир) киради. Бу гуруҳга мансуб ўсимликлар қишда -10-15°С ва қор остида бўлса -20-25°С совуққа бардош беради. Уларнинг ер остидаги қисмлари яхши қишлайди. Қиш-фасли кўпгина сабзавот ўсимликлари учун тиним даври ҳисобланади, лекин айрим совуққа чидамли сабзавотлар хатто жуда қаттиқ совуққа ҳам яхши бардош беради. Сабзавотларнинг кўп турлари совуққа чидамли бўлиб, хатто совуқдан ҳимоя қилишга ҳам эҳтиёж бўлмайди” – деди у.
Совуқдан кейин, сабзавот экинлари азият чекмаслиги учун қуйидагиларни амалга ошириш лозим:
Ўсимликни қўшимча озиқлантиришга катта эътибор қаратиш лозим. Бунда турли микроэлемент, аминокислоталарга бой препаратлар (Viusid, Biotrac сингари таркибида бор элементи мавжуд бўлган озиқалар) билан баргидан озиқлантириш яхши самара беради;
Ўсимликни ўсиш ва ривожланиш жараёнини тезлаштириш мақсадида азотли ўғитлар билан озиқлантириш зарур, бунда тез таъсир этувчи (Сульфат аммония) минерал ўғитлардан фойдаланилади;
Ҳаво ҳарорти ўсимлик учун паст бўлса, эгат устини симбағаз усулида шаффоф пленка билан вақтнича ёпиб туриш мақсадга мувофиқ;
Барча агротехник тадбирларини интенсив усулда, қисқа муддатларда амалга ошириш зарур, тупроқ намлигини сақлаб туриш учун суғориш керак.
Янгиликлар лентаси
0