Соҳанинг қуйи бўғинидаги деҳқон ва фермер ҳам рақобатбардош бўлиши керак - Мирзиёев

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил предприятие текстильного кластера "Асака текстиль" в Андижанской области.
Шавкат Мирзиёев посетил предприятие текстильного кластера Асака текстиль в Андижанской области.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.02.2024
Oбуна бўлиш
Мирзиёев Андижон вилоятидаги бир нечта объектларни кўздан кечирди. Қайд этилишича, ташриф дастурида кўзда тутилган манзиллар ва режалар кўп.
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятидаги бир нечта объектларни кўздан кечирди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ташриф дастурида кўзда тутилган манзиллар ва режалар кўп. Биринчиси “Асака текстиль” кластерининг тўқимачилик корхонаси бўлди. Бу ерда ҳозирда 83 миллион долларлик лойиҳа эвазига хомашёдан тайёр маҳсулотгача бўлган тўлиқ "занжир" ташкил этилган.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил предприятие текстильного кластера "Асака текстиль" в Андижанской области.
Шавкат Мирзиёев посетил предприятие текстильного кластера Асака текстиль в Андижанской области. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.02.2024
“Кластер тизимида Андижон вилоятининг Улуғнор ва Жалақудуқ туманлари ҳамда Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида 11 минг 200 гектар майдонда пахта етиштирилади. Шундан 2 700 гектарда томчилаб суғориш йўлга қўйилган”, — дейилади хабарда.
Асакадаги корхонага йилига 11 минг тонна ип-калава, 8 минг тонна момиқ ва трикотаж мато, 12 минг тонна ип ва матони бўяш, 6 минг тонна тайёр трикотаж ва сочиқ ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу ерда 3 минг 200 киши ишламоқда. Корхонада хорижий ҳамкорлар талабига асосан сифат назорати, касб ўргатиш маркази ташкил этилган. Бўёқ цехидан чиққан сувни тозалаш иншооти ҳам ишга туширилган.
Умуман, кластер томонидан 102 миллион долларлик лойиҳалар амалга оширилиб, йиллик 50 миллион долларлик экспорт қуввати яратилган. Келгуси йилларда кластер томонидан Улуғнор туманида 70 минг тонна пахта толасини қайта ишлаш заводи, тикув-трикотаж ва пайпоқ ишлаб чиқариш корхонаси ташкил қилиниши режалаштирилган. Уларда яна 1 минг 600 дан зиёд иш ўрни очилади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил предприятие текстильного кластера "Асака текстиль" в Андижанской области.
Шавкат Мирзиёев посетил предприятие текстильного кластера Асака текстиль в Андижанской области. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.02.2024
Шу ерда Андижон вилояти мисолида пахта-тўқимачилик саноатини ривожлантириш концепцияси бўйича ахборот берилди. Қайд этилганидек, ишлаб чиқариш таннархи 15 фоизга қисқартирилади, 65 фоиз қўшилган қиймат яратилади. Дизайнер ва технологлар мактаби ташкил этилади. Нуфузли брендлар ва ритейлерлар жалб этилиб, тармоқ корхоналари экспорти 800 миллион долларга етказилади.
“Қишлоқ хўжалигида бозор муносабатларини ривожлантираяпмиз. Мақсадимиз - ерга нисбатан эътиборни, маҳсулот етиштирадиганлар манфаатини кучайтириш. Соҳанинг қуйи бўғинидаги деҳқон ва фермер ҳам рақобатбардош бўлиши керак”, — деди Шавкат Мирзиёев.
Президент корхонада ишлаётган тикувчи аёллар билан суҳбатлашди. Уларнинг айримлари ўз туманида юқори маошли иш пайдо бўлгани учун меҳнат мухожирлигидан қайтиб келган.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил предприятие текстильного кластера "Асака текстиль" в Андижанской области.
Шавкат Мирзиёев посетил предприятие текстильного кластера Асака текстиль в Андижанской области. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.02.2024
Шавкат Мирзиёев Андижон туманидаги “Андижон саноат хаби”даги корхоналар фаолияти билан ҳам танишди.
Ушбу саноат ҳудудида 105 гектар. У ерда машинасозлик, электротехника, қурилиш материаллари каби тармоқлардаги 12 та лойиҳа жойлашган. Улардан бири – “Авто Спринг Компонентс” масъулияти чекланган жамияти. Умумий қиймати қарийб 60 миллион доллар бўлган бу корхона йилига 18 минг тонна пўлат деталлар ишлаб чиқариш қувватига эга.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил предприятия Андижанского промышленного хаба.
Шавкат Мирзиёев посетил предприятия Андижанского промышленного хаба. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.02.2024
Қайд этилишича, ўтган йили 4 турдаги қишлоқ хўжалиги техникаси учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарилган. Бу лойиҳанинг биринчи босқичи ва унда 140 та иш ўрни яратилган. Шу йил май ойида автомобиллар учун қуйма қисмлар тайёрланадиган иккинчи босқич ишга туширилади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил предприятия Андижанского промышленного хаба.
Шавкат Мирзиёев посетил предприятия Андижанского промышленного хаба. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.02.2024
“Бу ноёб корхона бир вақтнинг ўзида 12 тонна металл эритиш имкониятига эга. Яна бир самарали томони, хомашёлар Асака туманидаги автомобиль заводининг темир чиқиндиларидан олиниб, қайта ишланади. Мажмуа тўлиқ қувватга чиққанда, йилига 27 миллион долларлик маҳсулотлар маҳаллийлаштирилади”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, бу йилда умумий қиймати 156 миллион долларлик 10 та лойиҳа ишга туширилиб, 2 минг кишининг бандлиги таъминланади. 2025 йилда умумий қиймати 14 миллион долларлик 2 та лойиҳани амалга ошириб, яна 400 та иш ўрни яратиш режалаштирилган.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил выставку мебели в Андижанском районе.
Шавкат Мирзиёев посетил выставку мебели в Андижанском районе. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.02.2024
Давлат раҳбари “Андижон саноат хаби”да вилоятда ишлаб чиқарилаётган мебеллар кўргазмаси билан танишди.
Андижон вилоятида 377 та мебелсозлик корхонаси фаолият юритмоқда. Сўнгги 5 йил давомида мазкур йўналишда 35 миллион долларлик 84 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 3 мингдан зиёд иш ўрни яратилган. Мебель ишлаб чиқариш ҳажми 2016 йилга нисбатан 15 баробарга ортган.
Бугунги кунда йилига 300 миллиард сўмлик маҳсулотлар тайёрланиб, минтақа мамлакатларига экспорт қилинмоқда.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил выставку мебели в Андижанском районе.
Шавкат Мирзиёев посетил выставку мебели в Андижанском районе. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.02.2024
"Ўтган йиллардаги энг катта ютуқлардан бири тадбиркорларимизда онг ўзгарди, ишонч ортди. Бугун рақобатдош бўлиб, дунёга чиқяпти. Булар ҳам фаолиятини оддий ишдан, маҳалладан бошлаган. Бошқалар ҳам шундай қилса бўлади, - деди Шавкат Мирзиёев.
Андижон вилоятида 41 та маҳалла мебелсозликка ихтисослашган. Масалан, Олтинкўл туманидаги Ижтимоят маҳалласида 490 та хонадонда мебель тайёрлаш кооперация усулида йўлга қўйилган. Бундан ташқари, якка тартибда рўйхатдан ўтган ва ўзини ўзи банд қилган ҳунармандлар ҳам кўп. Минглаб ёшлар “Устоз-шогирд” анъанаси асосида ҳунар ўрганмоқда.
Шу боис мебелчиликни янада ривожлантириш бўйича иш олиб борилмоқда. Андижон ва Олтинкўл туманларида бунга ихтисослашган 2 та саноат зонаси ташкил этилмоқда. Ушбу тажриба асосида вилоятдаги 909 та маҳалланинг имкониятларини ўрганиб, сердаромад йўналишларга ихтисослаштириш чоралари муҳокама қилинди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил выставку мебели в Андижанском районе.
Шавкат Мирзиёев посетил выставку мебели в Андижанском районе. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.02.2024
Қайд этилишича, бунинг учун давлат томонидан инфратузилма яратилиб, моддий-ташкилий жиҳатдан кўмак берилади. Мақсад - Андижон вилоятини ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айлантиришга интилиш.
Янгиликлар лентаси
0