Ўзбекистон аэропортлар бошқарувини хусусий секторга беришни давом эттиради

© Пресс-служба "Uzbekistan Airports"Ташкентский аэропорт
Ташкентский аэропорт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.02.2024
Oбуна бўлиш
“Uzbekistan Airports” ва “Uzbekistan airways” компаниялари трансформацияси жадаллаштирилади.
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. “Uzbekistan Airports” ва “Uzbekistan airways” компаниялари трансформациясини жадаллаштириш, аэропортлар бошқарувини хусусий секторга бериш кенгайтирилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган асосий стратегик ислоҳотлар бўйича тақдимотда маълум қилинди.
Тақдимотда транспорт, урбанизация ва шаҳарсозлик, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги ва энергетикадаги ислоҳотлар кўриб чиқилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПредставлена информация о запланированных на текущий год стратегических реформах
Представлена информация о запланированных на текущий год стратегических реформах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.02.2024
Қайд этилишича, мамлакат денгиз йўлларидан узоқлиги сабабли авиа ва темир йўлларни диверсификация қилишга урғу берилмоқда. Ўтган йили 6 та авиакомпания ташкил қилинди, 28 та янги самолёт олиб келинди. Самарқанд халқаро аэропортига хусусий сектор жалб этилди.
“Бу ишларни давом эттириб, “Uzbekistan Airports” ва “Uzbekistan airways” компаниялари трансформациясини жадаллаштириш, аэропортлар бошқарувини хусусий секторга беришни кенгайтириш зарур”, — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, келгуси етти йилда Ўзбекистонда аҳолиси 300 мингдан кўп бўлган шаҳар ва туманлар сони ҳозирги 13 тадан 28 тага етади.

“Айрим шаҳар ва шаҳарчаларнинг бош режалари йўқлиги сабабли фақат энига кенгаймоқда. Бу инфратузилма харажатлари ошишига ва қишлоқ хўжалиги ерлари камайишига олиб келмоқда. Шу боис урбанизация жараёнларини тартибга солиш бўйича концепция ва қонун ишлаб чиқишга эҳтиёж бор”, — дейилади хабарда.

Давлатнинг айрим функцияларини, жумладан, ҳудудларни ободонлаштириш, эркин иқтисодий зоналарни бошқаришни хусусий секторга бериш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Айтилишича, қишлоқ хўжалигининг айрим тармоқларида иш тартиби ҳалиям эскича. Шу боис ҳосилдорликни ошириш ва таннархни камайтириш, соҳага инновацияларни олиб кириш бўйича аниқ ечимлар керак.
“Бу йил жами 50 миллиард долларлик 122 та янги йирик инвестиция лойиҳалари бошланади. Шу билан бирга, аҳоли сони ва корхоналар ҳам кўпайиб бормоқда. Яқин йилларда энергияга эҳтиёж камида 1,5 баробар ошади. Бунинг устига, айрим тармоқларда энергия сарфи ҳамон юқори”, — дея қўшимча қилинган хабарда.
Президент ушбу соҳаларга оид таклифлар бўйича ҳуқуқий асос ва инвесторлар учун мустаҳкам кафолатлар яратиш зарурлигини айтди.

“2024 йилда бозор иқтисодиёти пойдеворини қуришнинг барча жараёнларини якунлаб, 2025 йилда миллий иқтисодиётимизни сифат жиҳатидан мутлақо янги даражага олиб чиқишимиз шарт, – деди Мирзиёев.

Шунингдек, мамлакатнинг барча илмий-тадқиқот институтларини жалб қилиб, кенг қамровли “йўл харитаси” тайёрлаш вазифаси қўйилди.
Янгиликлар лентаси
0