Саудия Арабистони Ўзбекистондан кепак, беда ва арпа экспорт қилишда ҳамкорлик қилмоқчи

© Sputnik / Mikhail Voskresenskiy / Медиабанкка ўтишСтолица Саудовской Аравии Джидда. Архивное фото
Столица Саудовской Аравии Джидда. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.02.2024
Oбуна бўлиш
Саудия Арабистони ва Ўзбекистон чорвачилик тармоғини интенсив ривожлантириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўяди.
ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Саудия Арабистони Ўзбекистондан кепак, беда ва арпа экспорт қилишда ҳамкорлик қилмоқчи. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.
Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Саудия Арабистонининг "Muhaidib Group" компанияси раиси ўринбосари Эмад бин Абдулқодир ал-Муҳайдиб ва "Golden Fields" компанияси бошқарув директори Маҳмуд Аҳмед билан музокара ўтказди.
Учрашувда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспортини кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва паррандачилик соҳаларида қўшма лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш масаласи кўриб чиқилди.
“Эмад бин Абдулқодир ал-Муҳайдиб қишлоқ хўжалиги экинлари, боғ ва манзарали ўсимликлар учун азотли ўғит маҳсулотларини ҳамкорликда ишлаб чиқаришни таклиф этди”, — дейилади хабарда.
Маҳмуд Аҳмеднинг сўзларига кўра, "Golden Fields" компанияси чорвачилик ҳайвонлари учун тайёр озуқа ем маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда Ўзбекистондан кепак, беда ва арпа экспорт қилиш йўналишида ҳамкорлик ўрнатиш истиқболларини ўрганиб чиқмоқда.
Айтилишича, ҳозирда бутун дунёда озиқ-овқат масаласини ҳал этиш энг долзарб муаммо. Ушбу муаммонинг негизида чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларидан олинадиган гўшт, сут ва тухум маҳсулотларини кўпайтириш, яъни чорвачилик тармоғини интенсив ривожлантириш ётади.
Саудия томони ўзбекистонлик шериклар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида шу йилнинг февраль ойи охирида мамлакатга келишни режалаштирмоқда.
Янгиликлар лентаси
0