НАТОнинг қулаши вақт масаласига айланди — ОАВ

© Foto : NATOШтаб-квартира НАТО в Брюсселе
Штаб-квартира НАТО в Брюсселе  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.02.2024
Oбуна бўлиш
Politico: НАТОнинг қулаши вақт масаласига айланди, Европа ўз ҳолича қолди.
ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Келажакда АҚШ президенти ким бўлишидан қатъи назар, НАТОнинг қулаши вақт масаласига айланди, Европа ўз ҳолича қолди. Бу ҳақда "Politico" газетаси маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Нашр АҚШнинг собиқ президенти ва давлат раҳбари лавозимига номзод Дональд Трампнинг Европани “Америка хавфсизлик пуфаги”дан чиқариб юборилгани ҳақидаги баёнотини эслатди.
Хусусан, Трампнинг айтишича, у президент бўлганида НАТОнинг номи ошкор этилмаган “катта давлати” раҳбари ундан Россия томонидан "ҳужум" содир бўлган тақдирда Вашингтон иттифоқни ҳимоя қиладими ёки йўқми, деб сўраган. Трамп унга буни қилмаслигини айтган, чунки НАТО давлатлари мудофаа учун етарли маблағ ажратмайди. Собиқ президент "уларни (Россия Федерациясини) хоҳлаган нарсасини қилишларини маъқуллашини" қўшимча қилган.

"АҚШнинг НАТОга бўлган садоқатини шу қадар ва фундаментал тарзда шубҳа остига қўйиш орқали у иттифоқнинг юрагига тиғ санчган. Энди унинг қайта сайланиши деярли аҳамиятсиз: Европа ўз ҳолича қолди. Сайловлар (АҚШ президенти сайлови – таҳр.), Европа хавфсизлиги учун жавоб берадиган ягона муҳим савол - НАТОнинг қачон қулаши”, – деб ёзади нашр.

Нашрнинг тахмин қилишича, АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти, ўз навбатида, агар мамлакатнинг амалдаги раҳбари қайта сайланса, иттифоқ аввалгидек хавфсиз бўлишини даъво қилади.
Шу билан бирга, “Politico” 2024 йил ноябрида бўлиб ўтадиган АҚШ президентлик сайловлари натижасида ҳокимиятга ким келишидан қатъи назар, Трампнинг “Американи яна буюк қилиш” тамойили мамлакат сиёсатига таъсир қилишда давом этишини таъкидлайди. Нашр “Трампнинг Республикачилар партиясидан давомчиси” келажакда ўзининг НАТОга қарши сиёсатини давом эттириши мумкинлигини истисно этмайди.
Трамп аввалроқ иттифоқ ҳаракатларидан норозилигини билдирган ва европалик ҳамкорлар ўз хавфсизлиги учун каттароқ молиявий жавобгарликни ўз зиммасига олмаса, АҚШни ташкилот таркибидан чиқиши билан таҳдид қилган эди.
Маълумот учун, АҚШда президентлик сайловлари 2024 йил ноябрида бўлиб ўтади. Сўровлар Трампни республикачиларнинг праймеризда яққол фаворити сифатида кўрсатмоқда. Унга Байден қаршилик қилиши кутилмоқда.
Дональд Трамп на предвыборном митинге в Манчестере. Архивное фото  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2024
Трамп Россия ва НАТО ҳақидаги муҳим баёноти билан Оқ уйни "шокка" туширди
Янгиликлар лентаси
0