Бу йил пилла нархи 25 фоизга оширилади

© Foto : Хокимият Наманганской областиСезон коконов начался в Норинском районе Наманганской области.
Сезон коконов начался в Норинском районе Наманганской области. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.02.2024
Oбуна бўлиш
2025 йилдан пилла нархини давлат белгилаши амалиётидан воз кечилади.
ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Бу йил Ўзбекистонда пилла нархи 25 фоизга оширилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган аграр соҳадаги устувор вазифалар ва режаларга бағишланган йиғилишда маълум қилинди, деб ёзади давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.
Қайд этилишича, йиғилишда президент ипакчиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб, тармоқда кескин ўзгариш қилиш зарурлигини таъкидлади.
Вьетнам ва Хитой тажрибаси асосида пиллани саноат усулида етиштириш йўлга қўйилади, пилла етиштирувчиларнинг моддий манфаатдорлиги оширилади.
Бунинг учун икки босқичда бозор тамойилларига ўтилади:
Биринчи босқичда бу йил пилла нархи 25 фоизга оширилади. Аҳолига пилла етиштириш учун субсидия берилади ва пилла етиштирувчилар даромад солиғидан озод қилинади.
Иккинчи босқичда эса 2025 йилдан нархни давлат белгилаши, кластерларга туманларни бириктириш, фермер ва касаначилар ўзи етиштирган пиллани фақат кластерларга сотиши амалиётидан воз кечилади.
Яъни пилла фермер ва кластер ўртасида эркин нархда тузиладиган шартнома асосида ёки биржа орқали сотилади.
“Пиллачилик соҳасини ривожлантириш бўйича мутасаддиларга қатор топшириқлар берилди. Жумладан, ипак қуртини хонадонларга тарқатиб, ўрма тутзор ташкил этиш ва уй шароитида тайёр ипак ишлаб чиқаришни рағбатлантириш бўйича тизим яратилади”, дейилади хабарда.
Озуқа-ем базасини кўпайтириш учун бу йил далалар атрофида 150 миллион янги навли ҳосилдор тут кўчатини экиш топширилди.
Ипакчилик институти ҳузурида 2 та наслли уруғлик станциясини ишга туширилади. Институтга хитойлик мутахассислар таклиф қилиниб, наслли ипак қурти зотларини яратиш бошланади.
Янгиликлар лентаси
0