Нодирбек Абдусатторов халқаро турнирда хитойлик рақиби устидан ғалаба қозонди

© Foto : Lennart Ootes, Freestyle Chess G.O.A.T ChallengeНодирбек Абдусатторов
Нодирбек Абдусатторов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.02.2024
Oбуна бўлиш
Абдусатторов асосий босқич баҳсларида Динг Лирэнга қарши дона сурди ва ғалаба қозонди.
ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов “Freestyle Chess G.O.A.T Challenge” турнирининг асосий босқич баҳсларида ғалаба қозонди.
Германияда шахмат бўйича “Freestyle Chess G.O.A.T Challenge” турнирининг асосий босқич баҳслари бошланди. Унда дунёнинг энг кучли 8 нафар гроссмейстери иштирок этмоқда.
Абдусатторов асосий босқич баҳсларида (биринчи кун чорак финалида) хитойлик Динг Лирэнга қарши дона сурди ва ғалаба қозонди.
"Ўйлайманки, менинг имкониятларим жуда яхши эди, лекин ўша пайтда ютишимга ишончим комил эмас эди. Чунки вақтим кам қолган эди. Аммо мен диққатимни жамлашга ва ўйинни давом эттиришга муваффақ бўлдим. Фикримча, яхши ҳаракатлар бажардим. 24…f5 25.c4 дан кейин мен бу ўйинда ғалаба қозонишимни аниқ билардим”, — деди у.
Энди улар ўртасида яна бир жавоб ўйини ўтказилади, ғолиб эса ярим финалга йўл олади.
Бундан аввал Абдусатторов мусобақада Магнус Карлсенни мағлуб этди. Шунингдек, у Алириза Фирузжа, Гукеш Доммаражу, Динг Лирэнни мағлуб этди. Абдусатторов Винсенс Кеймер, Фабиано Каруана ва Левон Аронян билан дуранг ўйнади.
Янгиликлар лентаси
0