Мамлакатида қор қоплони бор ҳукуматлар Самарқанд резолюциясини қабул қилишди — тафсилотлар

© Министерство экологии, охраны окружающей среды и изменения климата республики УзбекистанҚор қоплони ва экотизимларни муҳофаза қилиш бўйича глобал дастур (GSLEP) бошқарув қўмитасининг вазирлар йиғилиши бўлиб ўтди.
Қор қоплони ва экотизимларни муҳофаза қилиш бўйича глобал дастур (GSLEP) бошқарув қўмитасининг вазирлар йиғилиши бўлиб ўтди.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2024
Oбуна бўлиш
Қор қоплони ва экотизимларни муҳофаза қилиш бўйича глобал дастур (GSLEP) бошқарув қўмитасининг вазирлар йиғилиши бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Қор қоплонларининг яшаш муҳитини асраб-авайлаш бўйича Самарқанд резолюцияси қабул қилинди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.
Бугун Қор қоплони ва экотизимларни муҳофаза қилиш бўйича глобал дастур (GSLEP) бошқарув қўмитасининг вазирлар йиғилиши бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимовнинг қайд этишича, қор қоплони ва унинг экотизимларини асраб-авайлаш катта мерос ва маданий аҳамиятга эга.
© Министерство экологии, охраны окружающей среды и изменения климата республики УзбекистанЎзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов.
В Самарканде рассмотрели реализацию Глобальной программы по защите снежного барса
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2024
Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов.

"Ўзбекистонда табиатни асраш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат сиёсатининг асосий устувор вазифаларидан биридир. Хусусан, экологик стратегик сиёсат бўйича қатор ҳужжатлар, қарорлар ва чора-тадбирлар режалари, жумладан, 2030 йилгача атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси, 2028 йилгача биохилма-хилликни сақлаш стратегияси ва бошқалар қабул қилинди”, — деди Абдуҳакимов.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда GEF ва БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда қор қоплонини сақлаш лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилди. Бу экологик таълимга йўналтирилган иккита ташриф марказини яратиш ва SMART патрул тизимини жорий қилиш имконини берди. Шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати ташаббуси билан Ғарбий Тянь-Шанда қор қоплонларини сақлаш бўйича ўзаро англашув меморандуми ҳам имзоланган.
Йиғилишда қор қоплонлари яшайдиган 12 та давлат ҳукумати, шунингдек, GSLEP котибияти ва ҳамкорлар томонидан Бишкек декларациясини амалга ошириш бўйича қилинган саъй-ҳаракатлари баҳоланди. Истиқболдаги устувор ҳаракатлар белгиланди, аниқланган молиявий камчиликлар муҳокама қилинди, келажакдаги ресурсларга бўлган эҳтиёж баҳоланди ва қор қоплонини сақлаш ташаббусларини молиялаштириш усуллари аниқланди.
Қайд этилишича, халқаро тараққиёт ташкилотлари, халқаро молия институтлари ва донор давлатлар иштирокидаги мазкур йиғилиш қор қоплонлари популяциясини сақлаш ва иқлим таъсирига мослашиш мақсадида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, лойиҳаларни бошлаш ва мамлакатга грант маблағларини жалб қилиш имконини беради.

“Мулоқотни ўз вақтида ўтказиш, қор қоплонларининг яшаш муҳитини асраб-авайлаш бўйича қўшма чора-тадбирлар ишлаб чиқиш муҳимлигини инобатга олиб, йиғилиш якунлари бўйича асосий мажбуриятлар белгилаб берилган тарихий Самарқанд резолюцияси қабул қилинди”, — дейилади хабарда.

У ҳукуматларни, ривожланиш бўйича ҳамкорларни ва молиявий институтларни иқлим ўзгаришига мослашиш ва сақлаш бўйича саъй-ҳаракатларни жадаллаштириш учун инновацион молиялаштириш механизмларини ўрганиш орқали GSLEP дастури ва тегишли ташаббусларни қўллаб-қувватлашга чақирди.
Янгиликлар лентаси
0