Марказий сайлов комиссияси таркибида ўзгаришлар бўлди
© Sputnik/Рамиз БахтияровЗдание Центральной избирательной комиссии Узбекистана в Ташкенте.
© Sputnik/Рамиз Бахтияров
Oбуна бўлиш
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қарорлар Сенатга юборилди.
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Марказий сайлов комиссияси таркибида ўзгаришлар бўлди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси маълум қилди.
Кеча, 9 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Мажлисда Марказий сайлов комиссиясининг бир қатор аъзолари:
Мариника Бабаназарова;
Ферузахон Аҳмедова;
Суяржон Қурбонқулов;
Шуҳрат Сирожиддинов;
Ирода Кенжаева;
Алишер Исоқбоев;
Орзигул Қозихонова;
Шерзодхон Қудратхўжа;
Гулноза Исмоилова;
Алишер Усмонқулов;
Орифжон Бозоров;
Шуҳрат Жўраев;
Муяссар Қодирова;
Эргаш Юсуповларнинг ваколатларини тугатиш бўйича қарорлар қабул қилинди.
Шунингдек:
Мухтабар Ҳусанова (Қонунчилик палатаси депутати);
Халмухаммед Палуаниязов (МСК Котибияти Сайлов қонунчилиги ва замонавий технологиялар бўйича ўқув маркази директори)ни Марказий сайлов комиссияси аъзоси этиб сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қарорлар Сенатга юборилди.
Сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун ҳамда Сайлов кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлис палаталари томонидан тўққиз нафар аъзодан иборат таркибда тузилиши белгиланган. Шунингдек, уларнинг доимий асосда фаолият юритиши, Марказий сайлов комиссиясининг бир нафар аъзоси Қорақалпоғистон Республикасининг вакили бўлиши назарда тутилган.