Марказий Осиё мамлакатлари экология соҳаси раҳбарлари йиғилиш ўтказди — батафсил
14:37 10.02.2024 (янгиланди: 12:12 12.02.2024)
© Sputnik / Авенир ДебердеевЛидеры экологического сектора стран Центральной Азии провели встречу
© Sputnik / Авенир Дебердеев
Oбуна бўлиш
Минтақада иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш учун тажриба алмашиш, технология ва ресурсларни тақдим этишга кўмак берувчи ҳамкорликни кучайтириш муҳим эканлиги таъкидланди.
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Бугун, 10 февраль куни Марказий Осиё мамлакатлари экология соҳаси раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.
Тадбир "Марказий Осиё иқлим ўзгариши бўйича музокаралар жараёнида: БМТ COP-28 якунлари ва БМТ COP-29га режалар" мавзусига бағишланди.
© Sputnik / Авенир ДебердеевЛидеры экологического сектора стран Центральной Азии провели встречу
© Sputnik / Авенир Дебердеев
Тадбирдан мақсад - 2023 йил декабрда БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси иштирокчиларининг 28-конференциясида Марказий Осиё мамлакатлари эришган натижалар якунларини умумлаштириш ва муҳокама қилиш бўлди.
Йиғилишда иқлим ўзгариши масалаларига масъул бўлган Марказий Осиё мамлакатлари давлат тузилмаларининг раҳбарлари, БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси миллий координаторлари, ташқи ишлар вазирликлари вакиллари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпуслар, шу жумладан, Халқаро Табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (IUCN), БМТ Тараққиёт дастури, Марказий Осиё Минтақавий экологик маркази ҳамда иқлим ўзгариши масалалари билан шуғулланувчи бошқа нодавлат-нотижорат, илмий, ёшлар ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.
“Биз экология, иқлим билан боғлиқ ҳамда ўхшаш бўлган муаммоларни ҳал қилишда минтақамиз "овози"ни намойиш этишимиз зарур. Ўз навбатида, ҳамжиҳатликда ҳаракат қилсак, албатта, самара беради. Агар келишувга эришилса, минтақа давлатлари вакиллари СОР29 да Марказий Осиё мамлакатларининг музокаралар минтақавий гуруҳи сифатида иштирок этади. Бу эса умумминтақавий манфаатларга эришиш имкониятини беради”, - дея таъкидлади Ўзбекистон экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов.
© Sputnik / Авенир ДебердеевЛидеры экологического сектора стран Центральной Азии провели встречу
© Sputnik / Авенир Дебердеев
Тадбир давомида минтақада иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш учун тажриба алмашиш, технология ва ресурсларни тақдим этишга кўмак берувчи ҳамкорликни кучайтириш муҳим эканлиги таъкидланди.
© Sputnik / Авенир ДебердеевВ Ташкентской области открыли Green University
© Sputnik / Авенир Дебердеев