Икки институт битирувчиларига Тошкент давлат иқтисодиёт университети дипломи берилади

© unsplash.com/Element5 DigitalДевушка держит в руке учебники.
Девушка держит в руке учебники. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.02.2024
Oбуна бўлиш
Тошкент давлат иқтисодиёт университети (унга Тошкент молия институти ва Фискал институтни қўшиб олиш йўли билан) қайта ташкил этилди.
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Тошкент молия институти ва Фискал институт битирувчи талабаларига Тошкент давлат иқтисодиёт университети дипломи берилади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.
“Иқтисодиёт соҳалари учун кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-62-сон, 07.02.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Тошкент давлат иқтисодиёт университети (унга Тошкент молия институти ва Фискал институтни қўшиб олиш йўли билан) қайта ташкил этилди.
“Таълим — фан — инновация — рақамлаштириш” экотизимини ва соҳани ривожлантиришга қаратилган илмий-инновацион тадқиқотлар трансферини самарали йўлга қўйиш университетнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Бунда университет иқтисодиёт, молия ва солиқ соҳалари учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ҳамда методик таъминот бўйича етакчи олий таълим муассасаси ҳисобланади.
Тошкент молия институти ва Фискал институтда таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Университетда давом эттиради ҳамда 2023/2024 ўқув йилидан битирувчи курс талабаларига Университет дипломи берилади.
Университетда 2024/2025 ўқув йилидан бакалавриат ва магистратура босқичига ўқишга қабул қилинган иқтидорли талабалар учун алоҳида хорижий тилларда ўқитиладиган гуруҳлар ташкил этилади.
Таълим дастурлари халқаро тан олинган рейтингларда биринчи 300 талик рўйхатга кирган хорижий олий таълим ташкилотларининг дастури асосида босқичма-босқич ишлаб чиқилади.
Янгиликлар лентаси
0