Ўзбекистонлик спортчи Дубайдаги турнирда “энг яхши ёш пойгачи” бўлди

© Национальный олимпийский комитет УзбекистанаВелоспортсменка Янина Кускова. Архивное фото
Велоспортсменка Янина Кускова. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.02.2024
Oбуна бўлиш
Умумий классификация борасида Янина 17-натижани қайд этиб турибди.
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. БААнинг Дубай шаҳрида велошоссе бўйича “UAE Tour” кўпкунлик мусобақаси старт олди. Биринчи босқич якунига кўра, “Tashkent City Professional Womenʼs Cycling Team” жамоаси аъзоси Янина Кускова энг яхши ёш пойгачи номинацияда етакчиликни қўлга олди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Умумий классификация борасида Янина 17-натижани қайд этиб турибди.
122 км масофани ташкил этган биринчи босқич якунига кўра, ўзбекистонлик спортчиларнинг натижаси:
17. Янина Кускова (2:59:08)
44. Ольга Забелинская (2:59:11)
64. Нафосат Козиева (2:59:11)
66. Анна Кускова (2:59:11)
95. Мадина Қаҳҳорова (2:59:11)
97. Маргарита Мисюрина (2:59:11).
Бугун иккинчи босқич доирасида спортчилар “Al Mirfa Bab Al Nojoum” ва “Madinat Zayed” манзиллари орасидаги 113 км масофада баҳс олиб боришади.
Турнир 11 февралга қадар давом этади.
Янгиликлар лентаси
0