Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко учрашди — ташрифнинг биринчи куни қандай ўтди?
09:23 08.02.2024 (янгиланди: 16:09 08.02.2024)
© Пресс-служба президента УзбекистанаБеларусь республикаси президенти Александр Лукашенко Ўзбекистонга расмий ташрифининг биринчи кунида “Humo Arena” муз саройига ташриф буюрди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Учрашув чоғида президентлар озарбайжонлик ҳамкасби Илҳом Алиевни президент этиб сайлангани билан табриклашди.
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Беларусь республикаси президенти Александр Лукашенко Ўзбекистонга расмий ташрифининг биринчи кунида “Humo Arena” муз саройига ташриф буюрди. Спорт мажмуасида Беларусь етакчисини Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Айтилишича, муз саройидаги ушбу учрашув чуқур рамзий маънога эга.
© Пресс-служба президента УзбекистанаБеларусь республикаси президенти Александр Лукашенко Ўзбекистонга расмий ташрифининг биринчи кунида “Humo Arena” муз саройига ташриф буюрди.
Беларусь республикаси президенти Александр Лукашенко Ўзбекистонга расмий ташрифининг биринчи кунида “Humo Arena” муз саройига ташриф буюрди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
“Александр Лукашенко – хоккей ишқибози, Беларусда ушбу спорт турини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди, ўзи ҳам бир неча бор муз майдонига тушган”, — дейилади хабарда.
© Пресс-служба президента УзбекистанаБеларусь республикаси президенти Александр Лукашенко Ўзбекистонга расмий ташрифининг биринчи кунида “Humo Arena” муз саройига ташриф буюрди.
Беларусь республикаси президенти Александр Лукашенко Ўзбекистонга расмий ташрифининг биринчи кунида “Humo Arena” муз саройига ташриф буюрди.
Танишув чоғида президентлар Тошкентнинг “Ҳумо” ва Остонанинг “Номад” хоккей жамоалари ўртасидаги учрашувни томоша қилишди. Ўйин якунида олий мартабали меҳмонларга уларнинг исмлари туширилган хоккей кийими топширилди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
1/2
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента Узбекистана
2/2
© Пресс-служба президента Узбекистана
1/2
© Пресс-служба президента Узбекистана
2/2
© Пресс-служба президента Узбекистана
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнингн ёзишича, шу кунинг ўзида камдан-кам учраб турадиган ҳодиса - икки мамлакат етакчиси биргаликда учинчи мамлакат раҳбарига телефон қилишди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаАлександр Лукашенко ва Шавкат Мирзиёев
Александр Лукашенко ва Шавкат Мирзиёев
© Пресс-служба президента Узбекистана
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко озарбайжонлик ҳамкасби Илҳом Алиевни президентлик сайлови муваффақиятли ўтказилгани билан табриклашди.
Мирзиёев сайловчилар иштироки ва фаоллиги юқори даражада бўлганини қайд этиб, қардош озарбайжон халқи давлат келажаги, кучли ва гуллаб-яшнаган Озарбайжон учун овоз бериб, тўғри қарор қабул қилганига ишонч билдирди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари бугун, 8 февраль кунига режалаштирилган.
Беларусь президенти матбуот хизмати маълум қилишича, икки раҳбарнинг учрашуви яккама-якка ва делегациялар иштирокидаги кенгайтирилган таркибда бўлиб ўтади.
"Президентларнинг диққат марказида давлатлараро муносабатларни чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни жадаллаштириш масалалари бўлади. Томонлар турли соҳаларда кооперация алоқаларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, илм-фан, таълим ва туризм каби соҳалардаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратади", — дейилади хабарда.
Музокаралар якунида қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланади. Хусусан, Беларусь ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича 2024-2025 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси имзоланиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Мирзиёевнинг таклифига биноан Лукашенко 7-9 февраль кунлари расмий ташриф билан мамлакатда бўлиб турибди.