Илҳом Алиев президентлик сайловларида етакчилик қилмоқда — уни кимлар табриклади ?

© Официальный сайт президента Азербайджана / Медиабанкка ўтишВыборы президента Азербайджана.
Выборы президента Азербайджана.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2024
Oбуна бўлиш
Илҳом Алиев муддатидан олдин президентлик сайловларида 92,05% овоз билан етакчилик қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Озарбайжоннинг амалдаги президенти Илҳом Алиев навбатдан ташқари президентлик сайловларида 93,9% овоз билан етакчилик қилмоқда, дея хабар берди Sputnik Озарбайжон.
Озарбайжон Марказий сайлов комиссияси (МСК) 7 февраль куни республикада бўлиб ўтган навбатдан ташқари президентлик сайловларининг дастлабки натижаларини эълон қилди. Унга кўра, овоз бериш жараёнида сайловчиларнинг 76,73 фоизи иштирок этди, республика бўйича 4 миллион 971 минг 32 нафар фуқаро овоз берди.
“Илҳом Алиев муддатидан олдин президентлик сайловларида 92,05% овоз билан етакчилик қилмоқда”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Илҳом Алиевнинг навбатдан ташқари президентлик сайловидаги ғалабаси муносабати билан турли давлат етакчиларидан табриклар келмоқда. Ҳозиргача уни, Хитой етакчиси Си Цзиньпин, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Эрон президенти Саид Иброҳим Раисий, Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Россиянинг амалдаги президенти Владимир Путин табриклашга улгуришди.
Шунингдек, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқотда сайлов муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклади.

“Сайловчилар иштироки ва фаоллиги юқори даражада бўлганини қайд этиб, давлатимиз раҳбари қардош озарбайжон халқи давлат келажаги, кучли ва гуллаб-яшнаган Озарбайжон учун овоз бериб, тўғри қарор қабул қилганига ишонч билдирди”, — деб ёзади президент матбуот хизмати.

МДҲ бош котиби Сергей Лебедевнинг сўзларига кўра, Озарбайжонда бўлиб ўтган навбатдан ташқари президентлик сайловлари рақобат ва муқобиллик асосида ўтди.
“Амалдаги президент Илҳом Алиевнинг ишончли ғалабасини унинг фуқаролар орасидаги инкор этиб бўлмас обрў-эътибори таъминлади”, — деди Сергей Лебедев.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 7 февраль куни Озарбайжонда навбатдан ташқари президент сайловлари ўтказилди. Президентликка 7 номзод кўрсатилган. Мамлакатда 6,3 мингдан ортиқ, хорижда 49 та сайлов участкаси ташкил этилди.
Озарбайжон Марказий сайлов комиссиясининг таклифига биноан Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси бошчилигидаги делегация навбатдан ташқари бўлиб ўтаётган Озарбайжон президенти сайловини кузатишда иштирок этди.
Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонасида навбатдан ташқари президентлик сайлови муносабати билан овоз бериш жараёни ташкил этилди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.02.2024
Тошкентда Озарбайжоннинг навбатдан ташқари президентлик сайловларида овоз беришмоқда
Янгиликлар лентаси
0