https://sputniknews.uz/20240205/rahmatulla-nazarov-ozbekiston-belarus-elchi-tayinlov-42342023.html
Раҳматулла Назаров Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси этиб тайинланди
Раҳматулла Назаров Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси этиб тайинланди
Sputnik Ўзбекистон
Назаров 2018–2021 йилларда элчихонани бошқарган Носиржон Юсупов ўрнига тайинланди.
2024-02-05T10:30+0500
2024-02-05T10:30+0500
2024-02-05T10:30+0500
сиёсат
ўзбекистон
минск
беларусь
элчи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/05/42341435_0:10:1280:730_1920x0_80_0_0_3b19f3211e46bec64f55665042fdc3e1.jpg
ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Минск шаҳрида Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси ўз вазифасини бажаришга киришди, дея хабар берди "Дунё" АА.Қайд этилишича, Раҳматулла Назаров Минскда 2021 йилдан буён элчихона маслаҳатчиси, Муваққат ишлар вакили вазифасини бажариб келган.Раҳматулла Назаров 2018–2021 йилларда элчихонани бошқарган Носиржон Юсупов ўрнига тайинланди. Тайинловдан олдин у ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.Назаров 53 ёшда, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1995 йилда Тошкент шаҳридаги тижорат тузилмаларида бошлаган.1997 йилда Ташқи ишлар вазирлигига Шартнома-ҳуқуқ бошқармасининг атташеси лавозимига ишга қабул қилинган, кейинроқ бошқа бир қатор бошқармаларда турли лавозимларда, жумладан, Ташқи ишлар вазирлигининг бошқарма бошлиғи, шунингдек, Бельгия ва Қирғизистондаги элчихоналарда, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ишлари бўйича миллий координатор сифатида ишлаган.Ўтган йиллар давомида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида, Тошкентдаги ШҲТ Халқ дипломатияси марказининг биринчи директори бўлган ҳамда Сенат аъзоси этиб сайланган.Минскдаги элчихона 2018 йилда очилган.
ўзбекистон
минск
беларусь
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/05/42341435_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_d4eff64de85547916b457d3fb5c4b27e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
раҳматулла назаров ўзбекистон беларусь элчи носиржон юсупов
раҳматулла назаров ўзбекистон беларусь элчи носиржон юсупов
Раҳматулла Назаров Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси этиб тайинланди
Назаров 2018–2021 йилларда элчихонани бошқарган Носиржон Юсупов ўрнига тайинланди.
ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Минск шаҳрида Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси ўз вазифасини бажаришга киришди, дея хабар берди
"Дунё" АА. Қайд этилишича, Раҳматулла Назаров Минскда 2021 йилдан буён элчихона маслаҳатчиси, Муваққат ишлар вакили вазифасини бажариб келган.
Раҳматулла Назаров 2018–2021 йилларда элчихонани бошқарган Носиржон Юсупов ўрнига тайинланди. Тайинловдан олдин у ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.
Назаров 53 ёшда, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1995 йилда Тошкент шаҳридаги тижорат тузилмаларида бошлаган.
1997 йилда Ташқи ишлар вазирлигига Шартнома-ҳуқуқ бошқармасининг атташеси лавозимига ишга қабул қилинган, кейинроқ бошқа бир қатор бошқармаларда турли лавозимларда, жумладан, Ташқи ишлар вазирлигининг бошқарма бошлиғи, шунингдек, Бельгия ва Қирғизистондаги элчихоналарда, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ишлари бўйича миллий координатор сифатида ишлаган.
Ўтган йиллар давомида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида, Тошкентдаги ШҲТ Халқ дипломатияси марказининг биринчи директори бўлган ҳамда Сенат аъзоси этиб сайланган.
Минскдаги элчихона 2018 йилда очилган.