Ўзбекистонлик таэквондочилар БААдаги мусобақада 10 та медалга эга чиқишди

© Пресс служба Ассоциации таэквондо WT УзбекистанаБААнинг Фужайра шаҳрида таэквондо WТ бўйича “Fujairah Open” мусобақаси ўз якунига етди.
БААнинг Фужайра шаҳрида таэквондо WТ бўйича “Fujairah Open” мусобақаси ўз якунига етди.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.02.2024
Oбуна бўлиш
Терма жамоа илк бор G2 таснифидаги очиқ турнирларда 10 та медални қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Ўзбекистонлик таэквондочилар БААда бўлиб ўтган мусобақада 10 та медалга эга чиқишди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
БААнинг Фужайра шаҳрида таэквондо WТ бўйича “Fujairah Open” мусобақаси ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза, жами 10 та медалга сазовор бўлди.

“Терма жамоамиз шу пайтгача G2 таснифидаги очиқ турнирларда ҳали 10 та медаль қўлга киритмаган эди”, — дейилади хабарда.

Ғолиблар:
Олтин медал: -54 кг: Жаҳонгир Худойбердиев, -68 кг Диёрбек Тўхлибоев, -74 кг Улуғбек Рашитов, -80 кг Жасур Жайсунов, -67 кг Озода Собиржонова, +73 кг Ирода Миртожиева.
Кумуш медал: -74 кг Нажмиддин Қосимҳожиев.
Бронза медал: -80 кг Мавлонбек Тўхтасинбоев, +87 кг Никита Рафалович, -67 кг Феруза Содиқова.
Янгиликлар лентаси
0