Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Сувчечак катталарда нега оғир кечади — мутахассис жавоби

© Министерство здравоохранения Республики Узбекистанветряная оспа
ветряная оспа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2024
Oбуна бўлиш
Танадаги тошмалар болаларда 5-7 кун, катталарда эса 14 кунгача сақланиши мумкин. Беморга сувчечак ташхиси қўйилгач, уни зудлик билан изоляция қилиш керак.
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Сувчечак асосан болалик даврида учрайдиган юқумли касаллик бўлиб, у одатда енгил шаклда ўтади. Аммо катталар ушбу хасталикка чалинганда уларда турли оғир асоратлар кузатилади, деб ёзмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Айрим ҳолларда беморни шошилинч тарзда шифохонага госпитализация қилиш зарурати ҳам туғилиши мумкин. Хўш, сувчечакнинг ёши катта беморларда оғирроқ кечишининг сабаби нимада?
Ушбу саволга Тошкент шаҳар 1-сон юқумли касалликлар клиник шифохонаси бош шифокори Гулноза Қурбонова жавоб берди.
“Дарҳақиқат, қўзғатувчиси Varicella-zoster вируси бўлган ушбу касаллик ҳаво-томчи йўли билан юқиб, асосан болаларда учрайди. Касалликнинг инкубацион даври 1 ҳафтадан 3 ҳафтагача давом этиши мумкин”, — дейди мутахассис.
Унинг сўзларига кўра, касаллик аломатлари дарров намоён бўлмайди. Дастлаб, беморда иситма, ҳолсизлик, бадан қақшаши, бош оғриғи, кўнгил айниши каби умумий симптомлар кузатилади. Кейин эса бутун тана бўйлаб қизил ва пушти доначалар пайдо бўлиб, улар суюқлик билан тўлган пуфакчаларга айланади. Сўнг пуфакчалар қаттиқлашиб, юзаки қобиқ шаклланади.
Танадаги тошмалар болаларда 5-7 кун, катталарда эса 14 кунгача сақланиши мумкин. Беморга сувчечак ташхиси қўйилгач, уни зудлик билан изоляция қилиш керак.
Таъкидланишича, ёши катта беморларда касалликнинг оғир кечишига асосий сабаб иммун тизимидаги фарқдир. Болаларда иммунитет ҳали тўлиқ шаклланмаган бўлади ва организм турли юқумли хасталикларга қарши самаралироқ курашади.
Ёш ўтган сари иммунитетнинг пасайиб бориши ҳамда антитаначаларнинг камайиши туфайли эса организм ўзи учун номаълум бўлган янги вирусларга қарши курашишга қийналади. Хасталик аломатлари катта ёшдаги беморларда кучлироқ намоён бўлиб, пневмония, мия яллиғланиши каби жиддий асоратларни келтириб чиқариши мумкин.
Турли сурункали касалликлар, стресс, носоғлом турмуш тарзи каби омиллар ҳам хасталик ривожланишига таъсир кўрсатади. Бунда, айниқса, ҳомиладорлар, кексалар, иммун тизими заифлашган инсонлар асосий хавф гуруҳига киради.
Одатда сувчечак билан бир марта касалланган инсонда унга қарши иммунитет шаклланади. Шунга қарамасдан, профилактика тариқасида, биринчи навбатда, ушбу вирусдан эмланиш, гигиена қоидаларига риоя қилиш лозим.
Янгиликлар лентаси
0