Ғарб Зеленскийга янги ультиматум қўйди — ОАВ

© AP Photo / Olivier MatthysВладимир Зеленский выступает на пресс-конференции на саммите ЕС в Брюсселе. Архивное фото
Владимир Зеленский выступает на пресс-конференции на саммите ЕС в Брюсселе. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2024
Oбуна бўлиш
Қайд этилишича, Киев режими раҳбари мамлакатдаги коррупция билан боғлиқ вазиятни ўзгартирмагунича, унинг қўшимча маблағ олишига умид қилиш қийин.
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Ғарб қўшимча ёрдам ажратиш учун Украина президенти Владимир Зеленскийга ультиматум қўйди, деб ёзади “Asia Times”.
Қайд этилишича, Киев режими раҳбари мамлакатдаги коррупция билан боғлиқ вазиятни ўзгартирмагунича, унинг қўшимча маблағ олишига умид қилиш қийин.
“Юқори можаролар ва Украина ҳали ҳам коррупцияни енгиб чиқа олмаётгани ҳақидаги умумий фикр, унинг омон қолиши кўп жиҳатдан Ғарбнинг ҳарбий ва молиявий ёрдамни етказиб беришига боғлиқ бўлган бир пайтда жиддийроқ экзистенциал таҳдидларга айланди”, - деб ёзади AT.
Мақолада айтилишича, коррупция можароси ва ҳукумат тепасидаги бўлиниш ҳақидаги хабарлар Украинанинг ғалабага эришиши у ёқда турсин, мағлубиятга учрамаслигининг ишончли йўли борлигига Ғарбнинг ишончига путур етказмоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, бу ҳолат Ғарбни кейинги қўллаб-қувватлашдан узоқлаштиради ва Зеленский учун вазиятни мураккаблаштиради.
“Зеленский мамлакат ичида заифроқ бўлиб қолди. Бу Украинадаги сиёсий бўлинишларни чуқурлаштириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилади”, - дейилади хабарда.
Аввалроқ Франциянинг “Патриотлар” ҳаракати етакчиси Флориан Филиппо Ғарб Украинадаги коррупция даражаси юқорилиги сабабли унга қурол ва пул беришни тўхтатиши кераклигини айтган эди.
Янгиликлар лентаси
0