Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ мамлакатлари ҳукуматлари раҳбарлари “Digital Almaty 2024” форумида қатнашди

© Правительственный портал Республики УзбекистанОбсуждены приоритетные направления цифрового развития
Обсуждены приоритетные направления цифрового развития  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2024
Oбуна бўлиш
Тадбирда таъкидланишича, бугунги кунда рақамли иқтисодиёт инсон фаолияти барча соҳаларда жадал ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда, глобал ривожланишнинг асосий омилига айланди.
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Бугун, 2 февраль куни Олмаота шаҳрида ҳар йили анъанавий ўтказиб келинаётган “Digital Almaty 2024: Х индустрияси” форуми бўлиб ўтди. Ишчи ташриф билан Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон Ҳукумати делегацияси вакиллари ушбу форумда иштирок этди, дея хабар берди Ҳукумат портали.

Форумда, шунингдек, Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Михаил Мишустин, Беларусь бош вазири Роман Головченко, Қозоғистон бош вазири Алихан Смаилов, Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг биринчи ўринбосари Адилбек Касималиев қатнашди.

Тадбирда таъкидланишича, бугунги кунда рақамли иқтисодиёт инсон фаолияти барча соҳаларда жадал ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда, глобал ривожланишнинг асосий омилига айланди.
Хусусан, Ўзбекистонда ҳам рақамли технологияларни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.
© Правительственный портал Республики УзбекистанОбсуждены приоритетные направления цифрового развития
Обсуждены приоритетные направления цифрового развития - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2024

Ўзбекистон бош вазири мазкур стратегия доирасида давлат раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда уларнинг амалий натижалари ҳақида форум иштирокчиларига сўзлаб берди.

Қайд этилишича, келгуси йилларда IT-хизматлар экспорти жадал ўсиши учун қулай муҳит яратиш, Ўзбекистонда ўз ваколатхоналарини очаётган хорижий компанияларни ҳамда маҳаллий IT-компанияларни ташқи бозорларга чиқишда қўллаб-қувватлаш, давлат хизматларининг самарадорлиги ва фуқаролар учун қулайлигини ошириш сингари кўплаб устувор вазифа ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.
Ўзбекистонда ёшларнинг IT-стартапларини қўллаб-қувватлашга қаратилган, умумий соврин жамғармаси 1 миллион АҚШ доллари бўлган “President Tech Award” танловини ўтказиш йўлга қўйилгани форум иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.
Форумда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар орқали янги технологияларни жорий этиш мамлакатларнинг жадал рақамли ривожланишига хизмат қилиши таъкидланди.
© Правительственный портал Республики УзбекистанОбсуждены приоритетные направления цифрового развития
Обсуждены приоритетные направления цифрового развития - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2024
Шу муносабат билан Ўзбекистон томони сунъий интеллект соҳасида технологиялар ва билим алмашиш учун минтақавий эксперт платформасини яратишни таклиф этди.
Янгиликлар лентаси
0