Россия артиллерияси Украина қуролли кучларининг таянч нуқтасини йўқ қилди

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишРабота гаубиц "Мста-Б" в южном секторе СВО
Работа гаубиц Мста-Б в южном секторе СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2024
Oбуна бўлиш
Россия артиллерияси Артёмовск яқинидаги Украина Қуролли Кучларининг таянч нуқтаси ва миномёт пунктларини йўқ қилди.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Россия Ҳаво-десант кучларининг артиллериячилари Украина Қуролли кучлари шахсий таркибини таянч нуқтада йўқ қилишди, шунингдек, Артёмовск шимоли-ғарбида душманнинг икки миномёт экипажини бостиришди. Бу ҳақда РИА Новости Россия мудофаа вазирлигига таяниб хабар берди.

"Кострома десантларининг 122 миллиметрли Д-30 гаубицалари экипажлари Украина Қуролли кучлари шахсий таркибини таянч нуқтада йўқ қилишди ва Артёмовск шимоли-ғарбида душманнинг икки миномёт экипажини бостиришди", — дея аниқлик киритди вазирлик.

Бундан ташқари, улар взвод пункти, шунингдек, кейинчалик артиллериячилар нишонига айланган иккита миномёт пункти Иваново ҳаво-десант кучлари бўлинмаси разведкаси орқали аниқланганини қўшимча қилишди.
“Ҳарбий хизматчилар нишонни олишдан тортиб то ўқ отишгача минимал вақт сарфлашди, шундан сўнг разведкачилар десантчилар гуруҳи душманга максимал зарар етказиш учун оловни созлашди”, — дейилади хабарда.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, разведкачи ва артиллериячиларнинг биргаликдаги жанговар ишлари натижасида Украина Қуролли кучларининг бўлинмаларигача йўқ қилинган.
Янгиликлар лентаси
0