Қозоғистон ШҲТ доирасида қўшма сунъий йўлдошлар гуруҳини яратишни таклиф қилди

© Sputnik / Табылды КадырбековФлаги стран-участниц ШОС
Флаги стран-участниц ШОС  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2024
Oбуна бўлиш
Қозоғистоннинг Рақамли ривожланиш вазирлиги раҳбарининг яна бир таклифи халқаро космодромлар негизида космик сунъий йўлдошларни учириш билан боғлиқ.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Қозоғистон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) доирасида Ерни зондловчи бирлашган сунъий йўлдошлар гуруҳини яратишни таклиф қилди. Бу ҳақда Қозоғистон Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бу ташаббус вазирлик бошқарма бошлиғи Багдат Мусин томонидан Олмаотада очилган "Digital Almaty 2024" рақамли форумида илгари сурилди. Унинг сўзларига кўра, ташкилот "мукаммал космик дастурларга эга бўлган камида учта кучни" ўз ичига олади.
“Аммо...ташкилотимизнинг барча бошқа мамлакатлари, албатта, ушбу платформада кўтарилиши мумкин бўлган ташаббусга қўшилиш салоҳиятига эга. Мен нима демоқчиман? Ерни масофадан зондлаш йўлдошларининг қўшма ягона гуруҳигаэга бўлиш мумкин”, — деди Мусин.
Шунингдек, у маълум геокоординатларда ерни суратга олиш имконияти олинган маълумотлардан иқтисодиётнинг турли тармоқларида фойдаланиш имконини беришини таъкидлади. У ўз сўзида халқаро космодромлар негизида сунъий йўлдошларни учиришни ҳам таклиф қилинди.
"Digital Almaty" олтинчи халқаро форуми 1-3 февраль кунлари “Индустрия Х: келажакнинг рақамли эволюцияси” шиори остида бўлиб ўтмоқда. Унга 30 мингдан ортиқ киши ташриф буюриши кутилмоқда.
Дастур 40 та панел сессияларини ўз ичига олади, унда халқаро экспертлар, IT ва бизнес соҳасидаги етакчи мутахассислардан 200 дан ортиқ маърузачилар иштирок этади. Улар иқтисодиёт ва инновацияларнинг реал секторида янги технологияларни қўллаш бўйича муваффақиятли ҳолатлар билан ўртоқлашишади.
Форумнинг асосий воқеаси 2 февраль куни бўлиб ўтадиган Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатлар ҳукумат раҳбарлари иштирокидаги ялпи мажлис бўлади. Шу куни бош вазирлар Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг тор ва кенгайтирилган таркибдаги йиғилишини ўтказишади.
Янгиликлар лентаси
0