https://sputniknews.uz/20240131/ozbekiston-vakil-musulmon-oqsoqollari-kengash-42288824.html
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Мусулмон оқсоқоллари кенгашига аъзо бўлди
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Мусулмон оқсоқоллари кенгашига аъзо бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Мусулмон оқсоқоллари кенгаши аъзоси этиб тайинлади.
2024-01-31T15:10+0500
2024-01-31T15:10+0500
2024-01-31T15:14+0500
жамият
ўзбекистон
нуриддин холиқназаров
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34400685_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_7b3edba4359ce0f36368f52936294da5.jpg
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров Мусулмон оқсоқоллари кенгашига аъзо бўлди, деб хабар берди "Дунё" АА.Ал-Азҳар имом-хатиби, Мусулмон оқсоқоллари кенгаши раиси доктор Аҳмад Ат-Тоййиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаровни Мусулмон оқсоқоллари кенгаши аъзоси этиб тайинлади.Ўз навбатида, Мусулмон оқсоқоллари кенгашининг янги тайинланган аъзоси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбари, шайх Нуриддин Холиқназаров ҳам мазкур кенгашга аъзо этиб тайинлангани ўзи ҳамда Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг барча халқлари учун фахр эканини таъкидлади.Маълумот учун, Мусулмон оқсоқоллар кенгаши Абу-Дабида 2014 йилда Ал-Азҳар бош имоми доктор Аҳмад Ат-Тойиб раислигида ташкил этилган мустақил халқаро ташкилотдир. Кенгаш таркибига бир қанча олимлар ва диний – маърифий соҳанинг етук вакиллари киради. Кенгаш мақсади мусулмон ва мусулмон бўлмаган жамиятларда тинчликни таъминлаш, ўзаро мулоқотни ривожлантириш, бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик каби чин инсоний қадриятларини тарғиб қилиш ҳамда мустаҳкамлашдан иборат.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34400685_144:0:1280:852_1920x0_80_0_0_7621a940254fd9c9e3dbef69512e042d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
муфтий нуриддин холиқназаров мусулмон оқсоқоллари кенгаши
муфтий нуриддин холиқназаров мусулмон оқсоқоллари кенгаши
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Мусулмон оқсоқоллари кенгашига аъзо бўлди
15:10 31.01.2024 (янгиланди: 15:14 31.01.2024) Муфтий Нуриддин Холиқназаров Мусулмон оқсоқоллари кенгаши аъзоси этиб тайинлади.
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров Мусулмон оқсоқоллари кенгашига аъзо бўлди, деб хабар берди
"Дунё" АА. Ал-Азҳар имом-хатиби, Мусулмон оқсоқоллари кенгаши раиси доктор Аҳмад Ат-Тоййиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаровни Мусулмон оқсоқоллари кенгаши аъзоси этиб тайинлади.
"Ўзининг бой тарихи, ранг-баранг мероси ва чуқур интеллектуал, маданий ва диний таъсирга эга бўлган мероси билан Марказий Осиёда Мусулмон оқсоқоллар кенгашининг роли ва фаолиятини ошириш мақсадида шайх Нуриддин Холиқназаров билан ҳамкорлик қилишни сабрсизлик билан кутяпмиз. Бу ҳамкорлик, шунингдек, динлараро мулоқот, бағрикенглик, жамиятда тинчлик ва тотувликни таъминлаш ҳамда ўзаро ҳурматни ривожлантиришга қаратилган", - дейди Мусулмон оқсоқоллари кенгаши бош котиби Муҳаммад Абдулсалом.
Ўз навбатида, Мусулмон оқсоқоллари кенгашининг янги тайинланган аъзоси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбари, шайх Нуриддин Холиқназаров ҳам мазкур кенгашга аъзо этиб тайинлангани ўзи ҳамда Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг барча халқлари учун фахр эканини таъкидлади.
Маълумот учун, Мусулмон оқсоқоллар кенгаши Абу-Дабида 2014 йилда Ал-Азҳар бош имоми доктор Аҳмад Ат-Тойиб раислигида ташкил этилган мустақил халқаро ташкилотдир.
Кенгаш таркибига бир қанча олимлар ва диний – маърифий соҳанинг етук вакиллари киради. Кенгаш мақсади мусулмон ва мусулмон бўлмаган жамиятларда тинчликни таъминлаш, ўзаро мулоқотни ривожлантириш, бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик каби чин инсоний қадриятларини тарғиб қилиш ҳамда мустаҳкамлашдан иборат.