https://sputniknews.uz/20240130/qozogiston-ozbekiston-daryo-suv-taqsimlash-shartnoma-42264392.html
Қозоғистон Ўзбекистон билан сув ресурсларини бошқариш бўйича шартнома тайёрламоқда
Қозоғистон Ўзбекистон билан сув ресурсларини бошқариш бўйича шартнома тайёрламоқда
Sputnik Ўзбекистон
Келишувларни имзолаш Қозоғистонда 2024-2030 йилларга мўлжалланган сув ресурсларини бошқариш тизимини ривожлантириш концепциясида кўзда тутилган.
2024-01-30T12:59+0500
2024-01-30T12:59+0500
2024-01-30T12:59+0500
жамият
ўзбекистон
қозоғистон
хитой
сув
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/09/39789714_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_9b7a6aa46d24a4694c05eeee7a00d439.jpg
ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Қозоғистон Ўзбекистон ва Хитой билан трансчегаравий сув ҳавзаларида сувни биргаликда бошқариш, фойдаланиш ва тақсимлаш бўйича шартномалар тайёрламоқда. Бу ҳақда ҳукумат йиғилишида республика сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржон Нуржигитов маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.Вазирнинг сўзларига кўра, келишувларни имзолаш Қозоғистонда 2024-2030 йилларга мўлжалланган сув ресурсларини бошқариш тизимини ривожлантириш концепциясида кўзда тутилган.Қайд этилишича, География ва сув хавфсизлиги институти маълумотларига кўра, Қозоғистонда ўртача узоқ йиллик дарё оқими 1960 йилга нисбатан 12,5 куб километрга камайди, шундан 9 куб километр ёки умумий қисқаришнинг 72 фоизи маҳаллий дарёларга, 3,5 километр куб ёки 28 фоизи трансчегаравий дарёлар ҳиссасига тўғри келади.Трансчегаравий оқимнинг қисқариш тенденциясини ҳисобга олган ҳолда 2030 йилга бориб трансчегаравий ҳамкорликни ривожлантириш сув муносабатлари соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий жиҳатларидан бирига айланиши керак, деди Қозоғистон вазири.
https://sputniknews.uz/20240104/ozbekiston-suv-etkazib-berish-xizmatlari-41929317.html
ўзбекистон
қозоғистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/09/39789714_28:0:2759:2048_1920x0_80_0_0_a58d0a989bf43426cac482ed6d4bf736.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қозоғистон ўзбекистон сув ресурслари шартнома хитой
қозоғистон ўзбекистон сув ресурслари шартнома хитой
Қозоғистон Ўзбекистон билан сув ресурсларини бошқариш бўйича шартнома тайёрламоқда
Қозоғистон Ўзбекистон билан трансчегаравий дарёлар сувини тақсимлаш бўйича келишув имзоламоқчи.
ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Қозоғистон Ўзбекистон ва Хитой билан трансчегаравий сув ҳавзаларида сувни биргаликда бошқариш, фойдаланиш ва тақсимлаш бўйича шартномалар тайёрламоқда. Бу ҳақда ҳукумат йиғилишида республика сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржон Нуржигитов маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Вазирнинг сўзларига кўра, келишувларни имзолаш Қозоғистонда 2024-2030 йилларга мўлжалланган сув ресурсларини бошқариш тизимини ривожлантириш концепциясида кўзда тутилган.
“Концепция Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматлари ўртасида трансчегаравий сув объектларини биргаликда бошқариш ва улардан фойдаланиш тўғрисида, шунингдек, Қозоғистон ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида трансчегаравий дарёларда сув ажратиш тўғрисидаги битимларни имзолашни назарда тутади. Марказий Осиёда сув-энергетика соҳасида ҳамкорлик механизмини ишлаб чиқиш халқаро ҳамкорликнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади”, — деди Нуржигитов.
Қайд этилишича, География ва сув хавфсизлиги институти маълумотларига кўра, Қозоғистонда ўртача узоқ йиллик дарё оқими 1960 йилга нисбатан 12,5 куб километрга камайди, шундан 9 куб километр ёки умумий қисқаришнинг 72 фоизи маҳаллий дарёларга, 3,5 километр куб ёки 28 фоизи трансчегаравий дарёлар ҳиссасига тўғри келади.
Трансчегаравий оқимнинг қисқариш тенденциясини ҳисобга олган ҳолда 2030 йилга бориб трансчегаравий ҳамкорликни ривожлантириш сув муносабатлари соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий жиҳатларидан бирига айланиши керак, деди Қозоғистон вазири.