https://sputniknews.uz/20240130/buxoro-tibbiyot-oliygohlar-talabalar-xalqaro-olimpiada-42263209.html
Бухорода МДҲдан келган тиббиёт талабалари иштирокида халқаро олимпиада ўтказилди
Бухорода МДҲдан келган тиббиёт талабалари иштирокида халқаро олимпиада ўтказилди
Sputnik Ўзбекистон
Олимпиадада давлат ҳамда нодавлат тиббиёт олий ўқув юртларидан 200 дан ортиқ талаба анъанавий тарзда иштирок этди.
2024-01-30T09:30+0500
2024-01-30T09:30+0500
2024-01-30T09:30+0500
жамият
ўзбекистон
бухоро
талабалар
олимпиада
мдҳ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/1e/42263047_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_37293611fa3817b109618ca5b5b3ba01.jpg
ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Бухорода тиббиёт олийгоҳлари талабаларининг IV халқаро олимпиадаси бўлиб ўтди. Унда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Қирғизистон, Беларусдан келган талабалар ҳам иштирок этишди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди. Бухоро давлат тиббиёт институтида ўтказилган навбатдаги талабалар олимпиадаси “Абу Али ибн Сино таълимотдан учинчи реннесансгача” деб номланди.Унда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Қирғизистон, Беларусь, Ўзбекистондаги давлат ҳамда нодавлат тиббиёт олий ўқув юртларидан 200 дан ортиқ талаба анъанавий тарзда иштирок этди.Иштирокчилар бир нечта секция ва йўналишлар бўйича билим ҳамда кўникмаларини синовдан ўтказишди.Шунингдек, халқаро олимпиада доирасида Бухоро давлат тиббиёт институти талабалари учун чет эллик ва маҳаллий етакчи мутахассислар томонидан замонавий тиббиётда фундаментал фанлар, илмий тадқиқот усуллари, педиатрия ва стоматологиянинг долзарб масалаларига бағишланган 20га яқин маҳорат дарси ўтказилди.Олимпиада ғолиблари ва фаол иштирокчилар 1-, 2-, 3-даражали дипломлар ҳамда турли номинациялар бўйича тақдирланди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/1e/42263047_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_375812d698dcbe068dd442cea993d546.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бухоро давлат тиббиёт институти талабалар олимпиадаси абу али ибн сино таълимотдан учинчи реннесансгача
бухоро давлат тиббиёт институти талабалар олимпиадаси абу али ибн сино таълимотдан учинчи реннесансгача
Бухорода МДҲдан келган тиббиёт талабалари иштирокида халқаро олимпиада ўтказилди
Олимпиадада давлат ҳамда нодавлат тиббиёт олий ўқув юртларидан 200 дан ортиқ талаба анъанавий тарзда иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Бухорода тиббиёт олийгоҳлари талабаларининг IV халқаро олимпиадаси бўлиб ўтди. Унда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Қирғизистон, Беларусдан келган талабалар ҳам иштирок этишди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
хабар берди. Бухоро давлат тиббиёт институтида ўтказилган навбатдаги талабалар олимпиадаси “Абу Али ибн Сино таълимотдан учинчи реннесансгача” деб номланди.
Унда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Қирғизистон, Беларусь, Ўзбекистондаги давлат ҳамда нодавлат тиббиёт олий ўқув юртларидан 200 дан ортиқ талаба анъанавий тарзда иштирок этди.
Иштирокчилар бир нечта секция ва йўналишлар бўйича билим ҳамда кўникмаларини синовдан ўтказишди.
“Натижаларга кўра, Бухоро давлат тиббиёт институти ва Асфандиёров номидаги Қозоғистон миллий университети жамоаси 1- ўрин, Воронеж давлат тиббиёт университети ва Тошкент тиббиёт академияси жамоаси 2-ўрин, Тожикистон тиббиёт университети, Самарқанд давлат тиббиёт университети ва Куролли кучлари харбий тиббиёт академияси талабалари эса фахрли учинчи ўрин соҳибига айланишди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, халқаро олимпиада доирасида Бухоро давлат тиббиёт институти талабалари учун чет эллик ва маҳаллий етакчи мутахассислар томонидан замонавий тиббиётда фундаментал фанлар, илмий тадқиқот усуллари, педиатрия ва стоматологиянинг долзарб масалаларига бағишланган 20га яқин маҳорат дарси ўтказилди.
Олимпиада ғолиблари ва фаол иштирокчилар 1-, 2-, 3-даражали дипломлар ҳамда турли номинациялар бўйича тақдирланди.