Ўзбекистон компаниялари Саудия Арабистонида ўтадиган йирик кўргазмага таклиф этилди

© AFP 2023 / FAISAL AL-NASSER Cтолица Саудовской Аравии Эр-Рияд
 Cтолица Саудовской Аравии Эр-Рияд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.01.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон элчиси Саудиянинг йирик сайёҳлик компанияси вакили билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Ўзбекистон компаниялари Саудия Арабистонида 25-27 февраль кунлари ўтказиладиган cайёҳлик бўйича халқаро кўргазмада иштирок этиш учун таклиф этилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
“Ушбу кўргазмадан кўзланган асосий мақсад хорижий мамлакатларнинг сайёҳлик салоҳияти ва барча соҳалардаги имкониятлари билан яқиндан танишиш, ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат”, — дейилади агентлик хабарида.
Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси Улуғбек Мақсудов ва Саудиянинг “Saudi Travel Market” сайёҳлик компанияси маркетинг бўйича мутахассиси Сиҳам Ал-Масъуд ўртасидаги учрашувда туризм соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Элчи Ўзбекистоннинг туризм соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида гапирди, Саудия томони эса ўзбекистонлик ҳамкорлар билан алоқаларни фаоллаштиришдан манфаатдорлигини билдирди.
Янгиликлар лентаси
0