Истанбулдаги черковга уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлди

© Sputnik / Alexey Filippov / Медиабанкка ўтишВид на мечеть Сулеймание в Стамбуле
Вид на мечеть Сулеймание в Стамбуле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.01.2024
Oбуна бўлиш
Католик черковида қуролли ҳужум содир бўлди.
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Истанбулдаги Санта-Мария католик черковига қуролли ҳужум уюштирилди, дея хабар берди РИА Новости Туркия ички ишлар вазирига таяниб.
Вазирнинг сўзларига кўра, ҳужум черков ибодати вақтида содир бўлган ва бир киши ҳалок бўлган. Оммавий ахборот воситалари дастлаб ҳужум оқибатида бир киши жароҳатлангани ҳақида хабар берди.

“Бугун соат 11.40да Истанбулнинг Сариер туманидаги (шаҳар шимолида – таҳр.) Санта-Мария католик черковига уюштирилган қуролли ҳужум натижасида фуқаро Д.Т ҳалок бўлди”, деб ёзди вазир X ижтимоий тармоғида.

Вазирнинг айтишича, икки ҳужумчи ниқоб кийган ва якшанба ибодатида "иштирок этган". Ҳужум билан боғлиқ кенг кўламли тергов бошланган ва ҳужумчиларни қидириш ишлари давом этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0