Сиань шаҳридан Ўзбекистонга доимий контейнер блок поездлари ҳаракати йўлга қўйилади
14:34 27.01.2024 (янгиланди: 14:45 27.01.2024)
© "Темирйўлкарго" АЖИз Китайского города Сиань в Узбекистан будет запущено постоянное движение контейнерных блок поездов
© "Темирйўлкарго" АЖ
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг импорт юкларини "Сиан Халқаро Порти"да жамлаган ҳолда маршрут поездларида ташиш юзасидан келишувга эришилди.
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Хитойнинг Сиань шаҳридан Ўзбекистонга доимий контейнер блок поездлари ҳаракати йўлга қўйилади. Бу ҳақда "Темирйўлкарго" АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Хитойга амалга оширилган ташриф давомида Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ва "Темирйўлкарго" АЖ делегацияси икки мамлакат ўртасида темир йўл ташувларини ривожлантириш бўйича бир қатор йирик лойиҳалар юзасидан музокаралар олиб борди.
Хусусан, блок поездлар жўнатиш бўйича Хитойда биринчи ўринда турувчи "Сиан Халқаро Порти"га ташриф давомида қуруқлик портининг инфратузилмаси, мавжуд логистик имкониятлари ва юқори ахборот технологиялари билан танишилди.
© "Темирйўлкарго" АЖИз Китайского города Сиань в Узбекистан будет запущено постоянное движение контейнерных блок поездов
Из Китайского города Сиань в Узбекистан будет запущено постоянное движение контейнерных блок поездов
© "Темирйўлкарго" АЖ
Қуруқлик портининг раҳбарияти билан бўлиб ўтган музокаралар давомида Ўзбекистоннинг импорт юкларини "Сиан Халқаро Порти"да жамлаган ҳолда маршрут поездларида ташиш юзасидан келишувга эришилди.