Мирзиёев бошчилигида мактаб таълими сифатини яхшилаш бўйича таклифлар кўриб чиқилди
10:00 27.01.2024 (янгиланди: 11:29 29.01.2024)
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о мерах по улучшению качества школьного образования.
Oбуна бўлиш
Мутасаддиларга таълим ташкилотлари фаолияти ва таълим сифати мониторинги платформасини ишга туширишга топшириқ берилди.
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 26 январь куни мактаб таълими сифатини яхшилаш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистонда 10 минг 284 та мактаб бор. Сўнгги йилларда улардаги шароитларни яхшилаш, ўқувчи ўрнини кўпайтириш бўйича кўп ишлар қилинди. Мактабларни йилига ўртача 400 минг ўқувчи битираётган бўлса, уларнинг 170 минг нафари таълимни давом эттирмоқда. Ривожланган давлатларда 50 фоиздан зиёд битирувчилар профессионал таълим муассасасига киради.
Ҳозиргача 208 та мактабнинг юқори синф ўқувчиларига 3 та йўналиш бўйича касбга ўргатиш йўлга қўйилди. Чет тилини билиш сертификатига эга бўлган мактаб битирувчилари сони охирги икки йилда 6 минг нафардан 18 мингга етди.
Шу билан бирга, бу ишларни изчил давом эттириш зарур. Таълим сифатини ошириш узлуксиз жараён.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о мерах по улучшению качества школьного образования.
Тақдимотда шу мақсаддаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Бугунги кунда ҳудудлардаги 500 та мактабда президент ва ихтисослашган мактабларнинг баҳолаш тизими жорий этилган. Натижада илғор хорижий тажриба асосида вазиятни таҳлил қилиш, муаммони ечиш, жамоада ишлаш каби амалий машғулотлар улуши 60 фоизга етказилган.
Келгуси ўқув йилига қадар ушбу баҳолаш тизимини халқаро тестология мезонларига мослаштириш зарурлиги айтилди.
Педагогларнинг билим ва маҳорати масаласига эътибор қаратилар экан, Малака ошириш марказлари эскича ишлаётгани, илмий салоҳияти юқори эмаслиги қайд этилди. Шу боис 14 та ҳудуддаги бундай марказларни фаолиятини қайта кўриб чиқиш, ўқитувчиларни касбий ривожлантириш дастурларини жорий этиш вазифаси қўйилди.
Хусусий мактаблар учун лицензия талабларини янада соддалаштириш, кредит, солиқ ва коммунал тўловлардан қўшимча енгилликлар бериш бўйича таклифлар билдирилди.
Мутасаддиларга таълим ташкилотлари фаолияти ва таълим сифати мониторинги платформасини ишга туширишга топшириқ берилди.
Йиғилишда таъкидланишича, таълимнинг барча бўғинларида ислоҳотларни ягона концепция асосида амалга ошириш бўйича Лойиҳа офиси ташкил қилинади. У боғча, мактаб, касбий ҳамда олий таълимда ўқув стандарти ва дастурларини илғор тажрибалар асосида ишлаб чиқишга масъул бўлади.
Давлат раҳбари мактаблар фаолиятида маҳалла раиси ва фаолларининг ўрни катта бўлиши кераклигини таъкидлади.
“Маҳалладаги муҳит, аҳоли бандлиги кўп жиҳатдан ёшлар таълим-тарбиясига боғлиқ. Шундай экан, маҳалла раиси ота-оналар билан бирга мактаблар ҳаётида фаол қатнашиши, ёшларнинг билими ва касб эгаллашига эътиборли бўлиши керак”, – деди Шавкат Мирзиёев.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о мерах по улучшению качества школьного образования.