“Победа” авиакомпанияси Санкт-Петербургдан Самарқандга парвозларни йўлга қўяди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишСамолет авиакомпании "Победа" в Международном аэропорту Внуково.
Самолет авиакомпании Победа в Международном аэропорту Внуково.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.01.2024
Oбуна бўлиш
Санкт-Петербург – Самарқанд йўналиши бўйича ҳаво қатновлари ҳафтада бир марта – жума кунлари амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Россиянинг “Победа” авиакомпанияси жорий йил 16 февралдан бошлаб Санкт-Петербург ва Самарқандни мунтазам рейслар билан боғлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Uzbekistan Airports" хабар берди.
Санкт-Петербург – Самарқанд – Санкт-Петербург йўналиши бўйича ҳаво қатновлари ҳафтада бир марта – жума кунлари Boeing 737-800 самолётларида амалга оширилади.
Бугунги кунда авиаташувчи ҳар куни Москва-Самарқанд-Москва йўналиши бўйича парвозларни амалга оширмоқда.
"Победа" - Россиянинг лоукостер авиакомпанияси, "Аэрофлот - Россия ҳаво йўллари" гуруҳининг штаб-квартираси Внуково аэропортида (Москва) жойлашган шўъба корхонасидир.
Янгиликлар лентаси
0