https://sputniknews.uz/20240126/bu-yil-ozbekistonga-35-baravar-kop-rossiya-nefti-etkazib-beriladi--42231140.html
Бу йил Ўзбекистонга 3,5 баравар кўп Россия нефти етказиб берилади
Бу йил Ўзбекистонга 3,5 баравар кўп Россия нефти етказиб берилади
Sputnik Ўзбекистон
"Казтрансойл" Ўзбекистонга нефть транзитини ўтган йилиги 154 минг тоннадан 550 минг тоннагача оширади. 26.01.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-01-26T15:59+0500
2024-01-26T15:59+0500
2024-01-26T17:41+0500
россия
ўзбекистон
нефть
қозоғистон
транзит ташиш
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/1a/42230024_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_124da9476433596561eaa67389403ffb.jpg
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Қозоғистон магистраль нефть қувури оператори "Казтрансойл" 2024 йилда Россиядан Ўзбекистонга Қозоғистон ҳудуди орқали 550 минг тонна нефтни транзит қилишни режалаштираётганини маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан. Шунингдек, ўтган йили "Казтрансойл" АЖ Ўзбекистонга 154,3 минг тонна Россия нефтини олиб ўтгани қайд этилган.Маълумот учун, Россия нефтини Ўзбекистонга "Казтрансойл" магистраль нефть қувурлари тизими орқали ҳайдаш 2017 йилда бошланган. 2017 йилда транзит ҳажми 67,9 минг тоннани, 2018 йилда 35,8 минг тоннани ташкил этди. 2019-2022 йилларда Россия нефтининг Қозоғистон орқали Ўзбекистонга транзити бўлмаган."Казтрансойл" АЖ Қозоғистондаги магистраль нефть қувурининг миллий оператори ҳисобланади. "Казмунагаз" гуруҳининг бир қисми. Узунлиги 5,4 минг километр бўлган кўп тармоқли магистраль нефть қувурлари тармоғига эгалик қилади.
https://sputniknews.uz/20240111/transneft-2023-eoii-neft-mahsulotlar-42000092.html
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/1a/42230024_300:0:1200:675_1920x0_80_0_0_a77e3df8cfcbd9f834eadc5fa628bbe7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, ўзбекистон, нефть, қозоғистон, транзит ташиш, иқтисод
россия, ўзбекистон, нефть, қозоғистон, транзит ташиш, иқтисод
Бу йил Ўзбекистонга 3,5 баравар кўп Россия нефти етказиб берилади
15:59 26.01.2024 (янгиланди: 17:41 26.01.2024) "Казтрансойл" Ўзбекистонга нефть транзитини ўтган йилиги 154 минг тоннадан 550 минг тоннагача оширади.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Қозоғистон магистраль нефть қувури оператори "Казтрансойл" 2024 йилда Россиядан Ўзбекистонга Қозоғистон ҳудуди орқали 550 минг тонна нефтни транзит қилишни режалаштираётганини маълум қилди. РИА Новости
хабарига асосан.
“2024 йилда Россия нефтини Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали Ўзбекистон Республикасига транзит қилиш ҳажми режалаштирилган 500 минг тоннадан 550 минг тоннагача оширилади. Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланган нефть етказиб бериш жадвалига мувофиқ. Қозоғистон Республикасининг "Казтрансоил" АЖ январь ойида 25 минг тонна Россия нефтини етказиб беришни таъминлайди”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, ўтган йили "Казтрансойл" АЖ Ўзбекистонга 154,3 минг тонна Россия нефтини олиб ўтгани қайд этилган.
Маълумот учун, Россия нефтини Ўзбекистонга "Казтрансойл" магистраль нефть қувурлари тизими орқали ҳайдаш 2017 йилда бошланган. 2017 йилда транзит ҳажми 67,9 минг тоннани, 2018 йилда 35,8 минг тоннани ташкил этди. 2019-2022 йилларда Россия нефтининг Қозоғистон орқали Ўзбекистонга транзити бўлмаган.
"Казтрансойл" АЖ Қозоғистондаги магистраль нефть қувурининг миллий оператори ҳисобланади. "Казмунагаз" гуруҳининг бир қисми. Узунлиги 5,4 минг километр бўлган кўп тармоқли магистраль нефть қувурлари тармоғига эгалик қилади.