Россия Украинадаги асосий жангда ғалаба қозонди — ОАВ

© Sputnik / Станислав Красильников / Медиабанкка ўтишКонтрбатарейная борьба артиллерии ЦВО на Краснолиманском направлении СВО.
Контрбатарейная борьба артиллерии ЦВО на Краснолиманском направлении СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2024
Oбуна бўлиш
BI: Россия Украинадаги ўқ-дорилар учун жангда ғалаба қозонди.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Россия снарядлар захиралари бўйича Украинадан анча олдинда. Бу ҳақда "Business Insider" шарҳловчиси Жейк Эпштейн маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"У (Россия. таҳрир) асосий жангда устунликни қўлга киритди: ўқ-дорилар учун жанг", — деди у.
Мақола муаллифининг сўзларига кўра, Украина қуролли кучлари жанг майдонида қурол-яроғлар етишмаслиги сабабли Россия армиясидан пастроқ. Журналистнинг таъкидлашича, бундай "хира" вазият Украина ҳарбийларини "қийин аҳволга солиб қўяди".
Аввалроқ "Financial Times" газетаси снарядлар етишмаслиги сабабли Украина қуролли кучлари кунига тўрт марта ўқ узганини хабар қилган эди. Владимир Зеленский январь ойининг ўрталарида Давосда сўзлаган нутқида қурол танқислигини тан олди.
Унинг сўзларига кўра, дунёда Украина учун Россия армияси билан қарама-қаршиликка қарши туриш учун етарли ҳарбий-саноат комплекси ресурслари мавжуд эмас.
Ғарб Украинадан қурол-яроғ синаш полигони сифатида фойдаланмоқда – Небензя
Украина нега ғалаба қозона олмайди
Challenger 2 Британия танки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2023
АҚШ уруш майдонида қуроллари йўқ бўлаётганидан ваҳимада — ОАВ
Янгиликлар лентаси
0