Ўзбекистонда 15,6 минг гектар ер онлайн-аукционга қўйилади
© Минсельхоз УзбекистанаОбработка сельскохозяйственных угодий. Архивное фото
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон республикаси президентининг 2024 йил 18 январдаги қарорига мувофиқ, 1 мартидан бошлаб қишлоқ хўжалиги томорқаларини ижарага бериш онлайн электрон аукционлар орқали амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Ер участкаларини агросаноат кластерларига тўғридан-тўғри ижарага бериш тартиби бекор қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Адлия вазирининг ўринбосари Алишер Каримов Ўзбекистон президентининг тегишли қарорида белгиланган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини тушунтириб берди.
© Министерства юстиции республики УзбекистанАлишер Каримов
Алишер Каримов
© Министерства юстиции республики Узбекистан
Қайд этилишича, қишлоқ хўжалиги томорқаларини ижарага бериш онлайн электрон аукционлар орқали амалга оширилади.
“2024 йилнинг 1 мартига қадар 15,6 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари 30 йилгача бўлган муддатга онлайн-ауцион савдоларига қўйилади. Ерлар тегишли мезонларга жавоб бериши керак — аҳоли пунктларига яқин, яхши сув таъминоти ва юқори ҳосилдорлик. Бошланғич нарх маълум бир ер участкасининг меъёрий қиймати миқдорида белгиланади”, — деди Каримов.
Шунингдек, онлайн электрон аукционлар ғолиблари ер участкаси нархини уч йил давомида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаши мумкинлиги айтилди.
“Темир дафтар”га киритилган шахслар, шунингдек, деҳқон хўжалиги, якка тартибдаги боғдорчилик, полизчилик ва чорвачилик учун ер участкаларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн-ауцион савдолари ғолибларига ижара ҳақини фоизсиз бўлиб, тенг улушларда 5 йил давомида қайтаришга рухсат этилади.
Шунингдек, 1 мартдан аввал очиқ электрон танловга қўйилган, ғолиблари аниқланмаган ерлар автоматик тарзда онлайн-ауционга қўйилади.
Бундан ташқари, киритилган янгиликларга кўра, қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага олувчиларга ижарага олинган ерлар бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга ўтказишга рухсат берилди. Ушбу операцияни фақат уч йил ижарага олингандан кейин ва қайта ижарага берилганда, ер участкасидан мақсадли фойдаланиш ўзгаришсиз қолиши шарти билан амалга оширилиши мумкин.
“Агросаноат кластерлари томонидан ер участкаларини бевосита ижарага беришнинг Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган тартиби бекор қилинди. Бунда агросаноат кластерлари ер участкаларини электрон онлайн ауционлар орқали ёки йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаш мақсадида ижарага олишлари мумкин”, — деб тушунтирди вазир ўринбосари.
Шу билан бирга, ҳужжатда қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган суғориладиган ерларнинг қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришида етказилган зарарни қоплаш тартиби ҳам белгилаб берилган. Хусусан, ер участкаларини давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ҳоллари бундан мустасно, барча ҳолларда тўловлар барча шахслардан тўлиқ ундирилади.