https://sputniknews.uz/20240124/toshkent-shanxay-hamkorlik-memorandum-42177605.html
Тошкент ва Шанхай ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Тошкент ва Шанхай ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент ва Шанхай шаҳарлари ўртасида 2024-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
2024-01-24T13:21+0500
2024-01-24T13:21+0500
2024-01-24T13:21+0500
иқтисод
хитой
ўзбекистон
тошкент
шавкат умурзоқов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/18/42194503_113:145:1280:802_1920x0_80_0_0_2c861c54b35ca67e71a3c927dd2ee71f.png
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Тошкент ва Шанхай ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди, дея хабар берди пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Шавкат Умурзаков бошчилигидаги делегация Шанхай шаҳар мери Гун Чжен билан учрашди.Умурзаков Тошкентни ривожлантириш истиқболларига тўхталиб, қатор таклифларни билдирди ҳамда уларни амалга ошириш устида биргаликда ишлашни таклиф қилди.Учрашув якунида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Шанхай мэрияси ўртасида “Тошкент ва Шанхай шаҳарлари ўртасидаги 2024-2026 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик меморандуми” имзоланди.Шунингдек, Хитойга ташриф давомида “Тошкент инвест компанияси” АЖ ва “JAC” компанияси ўртасида Тошкент шаҳрига инвестициялар киритиш ва саноат зонасида ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича тегишли келишув имзоланди.Қолаверса, “Shanghai Construction Group” корпорацияси билан йўллар реконструкцияси, кўкаламзорлаштириш ва йўл ўтказгичларини қуриш борасида келишувлар имзоланди. Бундан ташқари, “Jibao Electrical” компанияси билан Тошкент шаҳрида трансформаторлар ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этишга ҳам келишилди.
хитой
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/18/42194503_216:52:1280:850_1920x0_80_0_0_ce3ff8cbf34341279675f8e86e7ff52d.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент шанхай 2024-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик меморандуми шавкат умурзаков шанхай шаҳар мери гун чжен
тошкент шанхай 2024-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик меморандуми шавкат умурзаков шанхай шаҳар мери гун чжен
Тошкент ва Шанхай ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Тошкент ва Шанхай шаҳарлари ўртасида 2024-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Тошкент ва Шанхай ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди, дея хабар берди пойтахт ҳокимлиги
матбуот хизмати. Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Шавкат Умурзаков бошчилигидаги делегация Шанхай шаҳар мери Гун Чжен билан учрашди.
“Жаноб Гун Чжен Тошкент шаҳри билан шаҳар бошқарувини кучайтириш, туризм соҳасини ривожлантириш, ташқи савдо ва инвестициялар ҳажмини ошириш борасида ҳамкорликка тайёрлигини билдирди”, — дейилади хабарда.
Умурзаков Тошкентни ривожлантириш истиқболларига тўхталиб, қатор таклифларни билдирди ҳамда уларни амалга ошириш устида биргаликда ишлашни таклиф қилди.
Учрашув якунида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Шанхай мэрияси ўртасида “Тошкент ва Шанхай шаҳарлари ўртасидаги 2024-2026 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик меморандуми” имзоланди.
Шунингдек, Хитойга ташриф давомида “Тошкент инвест компанияси” АЖ ва “JAC” компанияси ўртасида Тошкент шаҳрига инвестициялар киритиш ва саноат зонасида ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича тегишли келишув имзоланди.
Қолаверса, “Shanghai Construction Group” корпорацияси билан йўллар реконструкцияси, кўкаламзорлаштириш ва йўл ўтказгичларини қуриш борасида келишувлар имзоланди. Бундан ташқари, “Jibao Electrical” компанияси билан Тошкент шаҳрида трансформаторлар ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этишга ҳам келишилди.