https://sputniknews.uz/20240124/smartfon-yoruglik-xavf-42185827.html
Смартфонлардан таралаётган ёруғлик қачон ва нима учун хавфли эканлиги айтилди
Смартфонлардан таралаётган ёруғлик қачон ва нима учун хавфли эканлиги айтилди
Sputnik Ўзбекистон
Тюмен давлат тиббиёт университети олимлари смартфонлардан чиқаётган ёруғлик семириш эҳтимолини оширишини исботлашди, деб ёзмоқда РИА Новости.Муаллифларининг фикрича, спектрнинг кўк қисмидан ҳар қандай ёруғлик манбалари – электрон қурилмалар экранлари (смартфонлар, ноутбуклар, телевизорлар) ёки деразалардан – моддалар алмашинувининг бузилишига олиб келиши мумкин.
2024-01-24T21:01+0500
2024-01-24T21:01+0500
2024-01-25T10:48+0500
дунёда
дунё янгиликлари
олимлар
телефон
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/0a/23249393_360:0:1996:920_1920x0_80_0_0_4e40f5cd6ee354fc09dd6a67ab56b212.jpg
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Тюмен давлат тиббиёт университети олимлари смартфонлардан чиқаётган ёруғлик семириш эҳтимолини оширишини исботлашди, деб ёзмоқда РИА Новости.Муаллифларининг фикрича, спектрнинг кўк қисмидан ҳар қандай ёруғлик манбалари – электрон қурилмалар экранлари (смартфонлар, ноутбуклар, телевизорлар) ёки деразалардан – моддалар алмашинувининг бузилишига олиб келиши мумкин.Спектрнинг кўк қисмидаги ёруғлик барча тирик мавжудотларнинг кундалик фаоллик циклларини тартибга солишда муҳим рол ўйнайдиган мелатонин гормони ишлаб чиқаришга тўсқинлик қилади.Бундай ортиқча таъсир қилиш билан нафақат уйқу режими, балки метаболизм ҳам азобланади ва тананинг жавоби MTNR1B мелатонин рецепторлари генининг турли хил вариантлари билан белгиланади. Генотипида мелатонин рецепторлари генининг MTNR1B rs10830963 вариантига эга бўлган одамларнинг метаболизми кўк нурга энг сезгир.Статистик маълумотларга кўра, улар Ер аҳолисининг умумий сонининг ярмини ташкил қилади. Бундан ташқари, ушбу ген ташувчиларда тана массаси индексининг ошиши билан кунлик ҳарорат динамикаси ва ўртача кунлик ҳарорат даражаси ўзгариши маълум бўлди.Ёруғликнинг инсон танасига таъсирининг жиддийлигини баҳолаш учун янги воситани ишлаб чиқишда Тюмен давлат тиббиёт университети ва бошқа маҳаллий институтлар олимлари 21:30 дан 01:00 гача (энг фаол мелатонин ишлаб чиқариш даври) ҳар қандай манбадан кичик миқдордаги кўк ёруғлик тана массаси индексининг ошиши билан боғлиқ эканини аниқлашди.Синов жараёнларида иштирок этганлар бир ҳафта давомида уйқу сифатини, фаоллик даражасини ва организм ҳаётий фаолиятининг бошқа параметрларини кузатиш имконини берувчи актиметрларни – қурилмаларни кийиб юришган.Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ҳатто кичик миқдор ҳам метаболик касалликларга, жумладан, вазн ортишига олиб келиши мумкин.Унинг таъкидлашича, эрталаб ва кундузи танага етарли миқдорда кўк ёруғлик тушган бўлса, кечки ёруғликдан қочиш осонроқ бўлади: бу вақтда ёруғлик, аксинча, тана учун фойдалидир.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/0a/23249393_474:0:2000:1144_1920x0_80_0_0_4b5d48112b8f2437cbf2945cafd85c30.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
электрон қурилмалар экран моддалар алмашинуви телефон ёруғлик
электрон қурилмалар экран моддалар алмашинуви телефон ёруғлик
Смартфонлардан таралаётган ёруғлик қачон ва нима учун хавфли эканлиги айтилди
21:01 24.01.2024 (янгиланди: 10:48 25.01.2024) Электрон қурилмалар экранлари моддалар алмашинувининг бузилишига олиб келиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Тюмен давлат тиббиёт университети олимлари смартфонлардан чиқаётган ёруғлик семириш эҳтимолини оширишини исботлашди, деб ёзмоқда
РИА Новости. Муаллифларининг фикрича, спектрнинг кўк қисмидан ҳар қандай ёруғлик манбалари – электрон қурилмалар экранлари (смартфонлар, ноутбуклар, телевизорлар) ёки деразалардан – моддалар алмашинувининг бузилишига олиб келиши мумкин.
Спектрнинг кўк қисмидаги ёруғлик барча тирик мавжудотларнинг кундалик фаоллик циклларини тартибга солишда муҳим рол ўйнайдиган мелатонин гормони ишлаб чиқаришга тўсқинлик қилади.
Бундай ортиқча таъсир қилиш билан нафақат уйқу режими, балки метаболизм ҳам азобланади ва тананинг жавоби MTNR1B мелатонин рецепторлари генининг турли хил вариантлари билан белгиланади. Генотипида мелатонин рецепторлари генининг MTNR1B rs10830963 вариантига эга бўлган одамларнинг метаболизми кўк нурга энг сезгир.
Статистик маълумотларга кўра, улар Ер аҳолисининг умумий сонининг ярмини ташкил қилади. Бундан ташқари, ушбу ген ташувчиларда тана массаси индексининг ошиши билан кунлик ҳарорат динамикаси ва ўртача кунлик ҳарорат даражаси ўзгариши маълум бўлди.
Ёруғликнинг инсон танасига таъсирининг жиддийлигини баҳолаш учун янги воситани ишлаб чиқишда Тюмен давлат тиббиёт университети ва бошқа маҳаллий институтлар олимлари 21:30 дан 01:00 гача (энг фаол мелатонин ишлаб чиқариш даври) ҳар қандай манбадан кичик миқдордаги кўк ёруғлик тана массаси индексининг ошиши билан боғлиқ эканини аниқлашди.
Синов жараёнларида иштирок этганлар бир ҳафта давомида уйқу сифатини, фаоллик даражасини ва организм ҳаётий фаолиятининг бошқа параметрларини кузатиш имконини берувчи актиметрларни – қурилмаларни кийиб юришган.
“Олинган маълумотларга асосланиб, биз соат 21:00дан кейин смартфон, компьютер ва бошқа электрон қурилмаларда ёруқлик фильтрини ёқишни, шунингдек, кўчадан келадиган ёруғликдан сақланишни тавсия қиламиз”, деди университет вакили.
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ҳатто кичик миқдор ҳам метаболик касалликларга, жумладан, вазн ортишига олиб келиши мумкин.
Унинг таъкидлашича, эрталаб ва кундузи танага етарли миқдорда кўк ёруғлик тушган бўлса, кечки ёруғликдан қочиш осонроқ бўлади: бу вақтда ёруғлик, аксинча, тана учун фойдалидир.