Ўзбекистонда миллий ҳаво сифати стандартлари ишлаб чиқилади

© SputnikПыльная буря в Ташкенте
Пыльная буря в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.01.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда атмосфера ҳавоси сифати мониторинги бўйича миллий платформа ва мобиль иловани ишлаб чиқишга қаратилган лойиҳа амалга оширилмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Ўзбекистонда миллий ҳаво сифати стандартлари ишлаб чиқилади, дея хабар берди Экология вазирлиги.
"Айни дамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистонда атмосфера ҳавоси сифати мониторинги бўйича миллий платформа ва мобиль иловани ишлаб чиқишга қаратилган лойиҳа амалга оширилмоқда. Унга кўра, ҳаводаги майда заррачалар миқдори ва уларнинг аҳолига таъсири бўйича миллий ҳаво сифати стандартлари ишлаб чиқилади”, — дейилади хабарда.
Ўтган йили лойиҳа доирасида Сурхондарё, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида аҳолининг атмосфера ҳавоси ифлосланишидан касалланиш даражасини ўрганиш бошланди.
Қайд этилишича, Тошкент атмосфераси Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан 15 та автоматик станция орқали мониторинг қилинади. Мониторинг давомида ҳаводаги чанг, олтингугурт диоксиди, азот диоксиди, азот оксиди, углерод оксиди, фенол, фтор водород, аммиак, формалдегид, оғир металлар, PM10 ва PM2,5 майда зарралари кузатилади.
Атмосферанинг ифлосланиши ҳақидаги маълумотлар Экология вазирлигининг сайтига интеграция қилинди. Бу маълумотлар, шунингдек, IQAir сайтида веб-сайтида ҳамда “Ўзгидромет”нинг мониторинг платформасида ҳам бериб борилади. Сайтдаги ҳавонинг ифлосланиши Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кўрсатмалари (ЖССТ) билан таққосланади.
Ўзбекистоннинг катта ҳудуди чанг бўронларининг салбий таъсирига учраган — Азиз Абдуҳакимов
"ЖССТнинг тавсиялари қатъий, аммо республиканинг географик ва иқлимий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда бундай кўрсаткичларга эришиш қийин", — дейилади хабарда.
Унга кўра, PM 2,5 нинг ўртача йиллик миқдори 5 мкг/м3, ўртача суткалик миқдори 15 мкг/м3. Дунёнинг ҳеч бир мамлакатидаги кўрсаткичлар ЖССТ тавсия этган стандартларга мувофиқ эмас, кўп давлатлар ўз миллий стандартларини қабул қилган.
Республикада атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражасининг жорий кўрсаткичи маълум бир ҳудуд учун устувор ифлослантирувчи моддалардан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган Атмосфера ифлосланишининг комплекс индекси (AII) ҳисобланади.

“Кейинги йилларда ҳавонинг ифлосланиш даражаси ортиб бормоқда. Шунингдек, Тошкент шаҳрининг атмосфера ҳавосидаги чанг миқдори бўйича рухсат этилган максимал концентрациядан 1,3 баравар ошиб кетган. Шу билан бирга, 2023 йилда Тошкент шаҳридаги ҳаво ифлосланишини автоматик назорат қилувчи стансиялар маълумотларига кўра, IQAir веб-сайти шкаласига кўра, энг ифлосланган ой январь ойи бўлган”, — дейилади хабарда.

ЖССТ тавсияларига кўра, ҳавонинг ифлосланиши саломатлик учун хавфли бўлиб, инсулт, юрак-қон томир касалликлари, нафас олиш тизими хасталиклари ва ўпка саратонини келтириб чиқаради.
Тошкент ҳавоси чиндан ҳам аянчли аҳволдами - климатолог жавоби. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2023
Тошкент ҳавоси чиндан ҳам аянчли аҳволдами — иқлимшунос жавоби
Янгиликлар лентаси
0