Ўзбекистонда Хитойнинг ҳосилдорликни ошириш бўйича янги технологиялари жорий этилади

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишБуғдойни йиғиш жараёни
Буғдойни йиғиш жараёни - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.01.2024
Oбуна бўлиш
Пекинда Ўзбекистон-Хитой аграр таълим форуми бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Хитойнинг ҳосилдорликни ошириш бўйича янги технологиялари Ўзбекистонда ҳам жорий этилади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирининг матбуот котиби Дилшод Назиров Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.
Пекинда Ўзбекистон-Хитой аграр таълим форуми бўлиб ўтди.
“Хитойнинг кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги, айниқса, озиқ-овқат хавфсизлиги йўналишидаги қўлга киритган ютуқлари, ҳосилдорликни оширишга хизмат қиладиган янги технологияларини Ўзбекистонда ҳам жорий этиш борасида келишувлар имзоланди”, — дейди Назиров.
Қайд этилишича, янги технологияларнинг Ўзбекистонга кириб келиши, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, ғўза селекцияси, умуман чигитдан олинадиган маҳсулот турларини кенгайтириш бўйича алоҳида лойиҳа ва қўшма лаборатория қуриш ҳамда қўзиқорин етиштиришни мамлакатда жорий этиш бўйича Хитой тажрибаси ўрганилмоқда.
“Балиқчилик соҳасида Хитойда жуда ҳам катта мактаб мавжуд. Айниқса, балиқ касаллигига қарши курашишнинг янги технологиялари, умуман ҳайвон касалликларини олдини олиш борасида вакцинага бўлган талабни қондириш мақсадида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйилиши кўзда тутилган”, — дея қўшимча қилди Назиров.
Маълумот учун, сўнгги йилларда Ўзбекистон-Хитой ўзаро товар айланмаси қарийб 40 фоизга ошди. Инвестицион лойиҳалар 5 баробарга, қўшма ҳамкорлик корхоналари сони 3 баробарга кўпайган.
Шавкат Мирзиёев Хитойга жўнаб кетди
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказига кўра, 2022 йилда Хитойнинг инвестициялари 1,67 миллиард долларни (тўғридан-тўғри инвестиция – 739 млн доллар), 2023 йил январь-сентябрь ойларида Хитойнинг Ўзбекистонга инвестицияларининг умумий ҳажми 2,22 миллиард долларни (тўғридан-тўғри инвестиция – 1,01 миллиард доллар) ташкил этган.
2022 йилда Ўзбекистоннинг Хитойга экспорт қилинадиган асосий товарлари мева-сабзавот (5 фоиз), табиий газ (35 фоиз), ип-калава ва ипак (11 фоиз), мис ва ундан тайёрланган буюмлар (14 фоиз), пластмасса ва улардан тайёрланган буюмлар (2%) бўлди.
Янгиликлар лентаси
0