https://sputniknews.uz/20240122/zombi-virusi-42137188.html
Дунё ҳалокатли зомби вируси туфайли янги пандемияга дуч келиши мумкин – ОАВ
Дунё ҳалокатли зомби вируси туфайли янги пандемияга дуч келиши мумкин – ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Глобал исиш олимлар абадий музлоқлардан топган қадимги Сибир вирусларининг юзага чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Guardian” ёзмоқда.
2024-01-22T16:14+0500
2024-01-22T16:14+0500
2024-01-22T16:14+0500
вирус
арктика
антарктида
муз
касаллик
тадқиқот
дунё янгиликлари
дунёда
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/16/42144700_0:0:3641:2048_1920x0_80_0_0_2669be2ef5f786ced248801c390e5035.jpg
ТОШКEНТ, 22 янв – Sputnik. Глобал исиш олимлар абадий музлоқлардан топган қадимги Сибир вирусларининг юзага чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Guardian” ёзмоқда.“Ушбу “Мафусаил микроблари” штаммлари – ёки зомби вируслари ҳам дейилади – тадқиқотчилар томонидан аллақачон таъкидланган”, — дейилади мақолада.Илмий ҳамжамият вакиллари узоқ ўтмишдаги хавфли инфекция глобал миқёсда янги эпидемияни қўзғатиши мумкинлигидан хавфсирамоқда. Ҳозирда улар қадимий микроорганизмлар келтириб чиқарадиган касалликларнинг дастлабки ҳолатларини аниқлайдиган Арктика мониторинги тармоғини яратишни режалаштиришга киришган, деб аниқлик киритади нашр.Мутахассисларнинг таъкидлашича, улар абадий музлоқларда қандай вируслар яширинганини аниқ билишмайди, аммо глобал исиш уларни юзага чиқариб юбориши ва масалан, полиомиелитнинг қадимги шаклини келтириб чиқариши мумкин.Экс-Марсел университетидан генетик олим Жан-Мишель Клавери 2014 йилда шунга ўхшаш тажрибани ўтказган эди. Бир гуруҳ олимлар билан биргаликда у Сибир вирусларини аниқлаб, улар ўн минглаб йиллар давомида абадий музликларда кўмилган бўлишига қарамай, бир ҳужайрали организмларга касаллик юқтириш қобилиятига эга эканлигини исботлаган.Клаверининг сўзларига кўра, Арктикада саноат ривожланиши музнинг эриши билан биргаликда жуда кўп патоген микроорганизмларнинг тарқалишига олиб келади. Ушбу минтақада кончилик билан шуғулланадиган одамлар вируслар таъсирига учрайди. Бунинг оқибатлари ҳалокатли бўлиши мумкин, деб хулоса қилди француз генетики.
https://sputniknews.uz/20240115/jsst-nomalum-epidemiya-hozirlik-42043489.html
арктика
антарктида
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/16/42144700_456:0:3187:2048_1920x0_80_0_0_d168379deaf2c0c853f7a078f4585990.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё ҳалокатли зомби вируси
дунё ҳалокатли зомби вируси
Дунё ҳалокатли зомби вируси туфайли янги пандемияга дуч келиши мумкин – ОАВ
Глобал исиш уларни юзага чиқариб юбориши ва масалан, полиомиелитнинг қадимги шаклини келтириб чиқариши мумкин.
ТОШКEНТ, 22 янв – Sputnik. Глобал исиш олимлар абадий музлоқлардан топган қадимги Сибир вирусларининг юзага чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Guardian”
ёзмоқда. “Ушбу “Мафусаил микроблари” штаммлари – ёки зомби вируслари ҳам дейилади – тадқиқотчилар томонидан аллақачон таъкидланган”, — дейилади мақолада.
Илмий ҳамжамият вакиллари узоқ ўтмишдаги хавфли инфекция глобал миқёсда янги эпидемияни қўзғатиши мумкинлигидан хавфсирамоқда. Ҳозирда улар қадимий микроорганизмлар келтириб чиқарадиган касалликларнинг дастлабки ҳолатларини аниқлайдиган Арктика мониторинги тармоғини яратишни режалаштиришга киришган, деб аниқлик киритади нашр.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, улар абадий музлоқларда қандай вируслар яширинганини аниқ билишмайди, аммо глобал исиш уларни юзага чиқариб юбориши ва масалан, полиомиелитнинг қадимги шаклини келтириб чиқариши мумкин.
Экс-Марсел университетидан генетик олим Жан-Мишель Клавери 2014 йилда шунга ўхшаш тажрибани ўтказган эди. Бир гуруҳ олимлар билан биргаликда у Сибир вирусларини аниқлаб, улар ўн минглаб йиллар давомида абадий музликларда кўмилган бўлишига қарамай, бир ҳужайрали организмларга касаллик юқтириш қобилиятига эга эканлигини исботлаган.
Клаверининг сўзларига кўра, Арктикада саноат ривожланиши музнинг эриши билан биргаликда жуда кўп патоген микроорганизмларнинг тарқалишига олиб келади. Ушбу минтақада кончилик билан шуғулланадиган одамлар вируслар таъсирига учрайди. Бунинг оқибатлари ҳалокатли бўлиши мумкин, деб хулоса қилди француз генетики.