https://sputniknews.uz/20240122/saudiya-arabistoni-isroil-munosabatlar-normallashtirish-shartlar-42133842.html
Саудия Арабистони Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш шартларини айтди
Саудия Арабистони Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш шартларини айтди
Sputnik Ўзбекистон
Қироллик ташқи ишлар вазири: барқарорлик фақат Фаластин масаласини ҳал қилиш билан бирга келади.
2024-01-22T12:05+0500
2024-01-22T12:05+0500
2024-01-22T13:22+0500
дунё янгиликлари
дунёда
саудия арабистони
исроил
ғазо
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/03/15531645_0:221:2980:1897_1920x0_80_0_0_ee4e11d458b01854124035a147a8b9b8.jpg
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Саудия Арабистони Исроил билан муносабатларни Фаластин давлатчилигига олиб келадиган "ишончли ва қайтариб бўлмайдиган" тинчлик жараёнисиз нормаллаштиришга рози бўлмайди. Бу ҳақда қироллик ташқи ишлар вазири Фейсал бин Фархон Аль Сауд CNN телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости. Айтилган гаплар бу шарт бажарилмаса, нормализация бўлмайди, деган саволга вазир ижобий жавоб берди.АҚШ президенти Жо Байден аввалроқ Исроил ва Саудия Арабистони икки томонлама муносабатларни нормаллаштириш арафасида эканини, бироқ бу жараён Фаластиннинг ҲАМАСнинг яҳудий давлатининг жанубий ҳудудларига ҳужуми ва Исроилнинг Ғазо секторидаги кейинги ҳарбий амалиёти туфайли тўхтатилганини айтган эди.Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху яқинда америкаликларга унинг Фаластин давлатчилигига қаршилиги ўзгаришсиз қолаётганини тасдиқлади.
саудия арабистони
ғазо
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/03/15531645_226:0:2755:1897_1920x0_80_0_0_04e01021d9f5b041aeebe728c79943b0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қироллик ташқи ишлар вазири саудия арабистони исроил муносабатлар фейсал бин фархон аль сауд
қироллик ташқи ишлар вазири саудия арабистони исроил муносабатлар фейсал бин фархон аль сауд
Саудия Арабистони Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш шартларини айтди
12:05 22.01.2024 (янгиланди: 13:22 22.01.2024) Қироллик ташқи ишлар вазири: барқарорлик фақат Фаластин масаласини ҳал қилиш билан бирга келади.
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Саудия Арабистони Исроил билан муносабатларни Фаластин давлатчилигига олиб келадиган "ишончли ва қайтариб бўлмайдиган" тинчлик жараёнисиз нормаллаштиришга рози бўлмайди. Бу ҳақда қироллик ташқи ишлар вазири Фейсал бин Фархон Аль Сауд CNN телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзмоқда
РИА Новости. “Минтақада ҳақиқий тинчликка, ҳақиқий барқарорликка ва барчамизга, шу жумладан, Исроилга ҳам иқтисодий ва ижтимоий фойда келтирадиган ҳақиқий интеграцияга олиб борадиган йўл <...> Фаластин давлатига олиб борадиган ишончли ва қайтариб бўлмайдиган жараёндир. Биз – нафақат Саудия Арабистони, балки бутун араб давлатлари – бу суҳбатда иштирок этишга тўлиқ тайёрмиз. Умид қиламанки, исроилликлар ҳам тайёр, аммо ўзлари ҳал қилади”, — деди у.
Айтилган гаплар бу шарт бажарилмаса, нормализация бўлмайди, деган саволга вазир ижобий жавоб берди.
“Фақат шундагина биз фойда олишимиз мумкин. Демак, ҳа. Бизга барқарорлик керак, барқарорлик фақат Фаластин масаласини ҳал қилиш билан бирга келади”, — деди у.
АҚШ президенти Жо Байден аввалроқ Исроил ва Саудия Арабистони икки томонлама муносабатларни нормаллаштириш арафасида эканини, бироқ бу жараён Фаластиннинг ҲАМАСнинг яҳудий давлатининг жанубий ҳудудларига ҳужуми ва Исроилнинг Ғазо секторидаги кейинги ҳарбий амалиёти туфайли тўхтатилганини айтган эди.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху яқинда америкаликларга унинг Фаластин давлатчилигига қаршилиги ўзгаришсиз қолаётганини тасдиқлади.