Россия мутахассислари Ўзбекистонда агрохолдинг учун лаборатория яратишга ёрдам беради

© Sputnik / Денис Абрамов / Медиабанкка ўтишАгролаборатория. Иллюстративное фото
Агролаборатория. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.01.2024
Oбуна бўлиш
Бутунроссия ўсимликлар карантини маркази мутахассислари Ўзбекистон-Россия қишлоқ хўжалиги комплекси учун маҳсулот сифатини назорат қилиш лабораториясини яратишга ёрдам беради.
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Россия мутахассислари Ўзбекистонда агрохолдингучун лаборатория яратишга ёрдам беради. Бу ҳақда "BMB Holding" инвестиция ва консалтинг компанияси хабар қилди.
Қайд этилишича, Бутунроссия ўсимликлар карантини маркази мутахассислари Ўзбекистон-Россия қишлоқ хўжалиги комплекси учун маҳсулот сифатини назорат қилиш лабораториясини яратишга ёрдам беради.
Росселхознадзорнинг аккредитацияланган лабораторияси маҳсулотларни кечиктирмасдан етказиб беришни осонлаштиради.
© BMB-HOLDINGПредставители Россельхознадзара В Гостях у BMB-NRC AGROLOGISTICS
Представители Россельхознадзара В Гостях у BMB-NRC AGROLOGISTICS - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.01.2024

“Марказ мутахассислари ҳамкорлик меморандуми доирасида Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманига ташриф буюриб, ўзбекистонлик ҳамкасблари билан биргаликда тегишли тадқиқотлар олиб боришди. Россия маркази вакиллари "BMB-NRC Agrologistics" ускунасининг маҳсулот сифатини назорат қилиш имкониятларини ўрганиб чиқди”, — дейилади хабарда.

Томонлар, шунингдек, Россия Федерациясига етказиб берилаётган агротехника мажмуаси маҳсулотларига хавфли зараркунандаларнинг кириб келишининг олдини олиш мақсадида ПЦР-таҳлилини амалга ошириш, фумигация жараёнлари, қўшимча ускуналар ўрнатиш масалаларини муҳокама қилди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида Жиззах вилоятида "BMB-NRC Agrologistics" Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасининг биринчи босқичининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтган.
Агрологистика маркази саралаш, сақлаш, фитосанитария ва божхона расмийлаштируви, шунингдек, маҳаллий мева-сабзавотларни Россияга етказиб бериш учун ташишга тайёрлаш хизматларини кўрсатиш учун мўлжалланган. Унинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш қуввати биринчи босқичда йилига 260 минг тоннани ташкил этади.
Яна иккита модулнинг қурилиши йилига 810 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш имконини беради. Янги мажмуа “Агроэкспресс” лойиҳасини ривожлантиришда муҳим бўғинга айланади.
Янгиликлар лентаси
0