Бу йил Миср Ўзбекистонга гепатитга қарши 4,2 млн долларлик препаратлар беради

© ИА "Дунё"В Ташкент из Египта доставили очередную партию препарата от гепатита С
В Ташкент из Египта доставили очередную партию препарата от гепатита С - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.01.2024
Oбуна бўлиш
Миср Ўзбекистонга 2025 йилга қадар касалликнинг С турига қарши препаратларни беғараз ёрдам сифатида беради.
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Шу йилнинг ўзида Мисрдан Ўзбекистонга гепатитга қарши 4,2 млн долларлик препаратлар олиб келинади, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Қайд этилишича, президентнинг гепатит С га чалинган беморларни 100 фоиз даволаш бўйича ташаббуси ижроси доирасида дори воситаларининг Мисрдан келиши 2024 йилда ҳам давом этади.
Хусусан, Миср ҳукумати томонидан 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион долларлик жами 800 минг дона касалликнинг С турига қарши "Даклатасвир" ва "Софосбувир" ҳамда В турига қарши "Энтекавир" препаратлари беғараз ёрдам сифатида берилиши бўйича келишувга эришилган.
“Ҳозирга қадар умумий қиймати 696 минг долларга тенг мазкур дори воситалари мамлакатимизга босқичма-босқич юборилди”, — дейилади хабарда.
Куни кеча Миср ҳукумати томонидан инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган "Sofosbuvir-400mg" дори воситаси етказиб берилди.
Эндиликда Вирусология илмий-текшириш институти 6720 донадан иборат ушбу препаратларни шифоталаб беморларга тақсимлайди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Миср ҳукумати Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдам сифатида ажратган гепатит С га қарши “Даклатасвир” дори воситасининг ўнинчи қисми Тошкентга олиб келинган эди. Жами 114 та қутида 3 минг донадан ортиқ дори воситалари келтирилган.
Эркин Мусабаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2023
Нима учун гепатит С "мулойим қотил" деб аталади — вирусолог билан интервью
Янгиликлар лентаси
0