“Ачинарли”. Украинага ташриф немис журналистини даҳшатга солди

© AP Photo / Andrew KravchenkoПлощадь Независимости в Киеве. Архивное фото.
Площадь Независимости в Киеве. Архивное фото. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2024
Oбуна бўлиш
Ронцхаймернинг таъкидлашича, украиналик ҳарбийлар икки йилдан бери ҳеч қандай дам олиш кунларисиз фронтда бўлгани учун жуда чарчаган.
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Украина қуролли кучлари боши берк кўчага кириб қолди, чунки аскарлар толиққан ва Россия армиясининг ҳужумларини қайтариш учун снарядлар етарли эмас, деди немис журналисти Пауль Ронцхаймер Киевга ташриф буюриб, фронтда украиналик аскарлар билан суҳбатлашганидан сўнг.
“Айтишим керакки, бу ниҳоятда драматик вазият. Мен фронтдаги аскарлар билан гаплашдим, кеча ва бугун ҳам генераллар, сиёсатчилар билан гаплашдим. Бундай аянчли вазиятни камдан-кам кўрганман”, - дея тан олди у.
Ронцхаймернинг таъкидлашича, украиналик ҳарбийлар икки йилдан бери ҳеч қандай дам олиш кунларисиз фронтда бўлгани учун жуда чарчаган. Бундан ташқари, унинг қўшимча қилишича, ўқ-дорилар етишмаслиги Украина Қуролли кучларини умидсиз аҳволга солиб қўймоқда.
“Айни пайтда ўқ-дорилар етарли эмас. Бу шуни англатадики, руслар украиналик аскарларга ҳужум қилмоқда, аммо улар энди ўзларини ҳимоя қила олмайдилар”, - дея таъкидлади у.
Журналист, шунингдек, Россия армияси доимий олдинга интилаётганини тан олди.
Шу ҳафта Украина президенти Владимир Зеленский Давосда мамлакатда дрон ва снарядлар етишмаслигидан шикоят қилди.
Ўтган йилнинг декабрь ойида Американинг Washington Post газетаси Украина Қуролли кучларида артиллерия снарядлари йўқлиги, шу сабабли баъзи бўлинмалар ҳатто режалаштирилган ҳужумларни бекор қилишга мажбур бўлгани ҳақида хабар берган эди. Шу билан бирга, Россия томонида улар бундай камчиликни сезмайдилар.
Украинские военнослужащие на позициях близ Угледара. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.01.2024
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
“Тарихий хато”. Киевда Украина ҚК қарори туфайли сигнал берилди
Янгиликлар лентаси
0