Хитой 2023 йилда энг йирик автомобил экспортчисига айланади

© Sputnik / Кирилл Брага / Медиабанкка ўтишКитайские автомобили. Иллюстративное фото
Китайские автомобили. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.01.2024
Oбуна бўлиш
Фақат Россиянинг ўзига Хитой 2023 йилда 800 минг автомобил экспорт қилди.
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. 2023 йил натижаларига кўра, Хитой дунёдаги энг йирик автомобил экспортчисига айланади, деди ХХР саноат ва ахборот технологиялари вазирлиги раҳбари ўринбосари Син Гобин. РИА Новости хабарига асосан.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2023 йил давомида Хитой жами 5,26 миллиондан ортиқ автомобиль сотган. Шу кунга қадар етакчи бўлган Япония автомобил экспорти ҳажми эса тахминан 4,3 миллион дона бўлиши кутилмоқда.
Шу билан бирга, дунёда энг йирик бўлган Хитойнинг ички автомобил бозори ҳам илдам ривожланмоқда. Хитой автомобиль ишлаб чиқарувчилари 2023 йил бошидан буён мамлакат ичида 21,9 миллиондан ортиқ автомобиль сотган.
Яна бир эътиборли жиҳати, Хитой ички бозорида электромобиллар ва гибрид автомобиллар савдоси ҳам илдам ўсмоқда. Бугунги кунда уларнинг улуши 35% га етган.
Янгиликлар лентаси
0