Хитой Зеленскийга кутилмаган зарба берди — ОАВ

© AP Photo / Markus Schreiber Выступление Владимира Зеленского на ежегодном заседании Всемирного экономического форума в Давосе.
 Выступление Владимира Зеленского на ежегодном заседании Всемирного экономического форума в Давосе.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2024
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, Хитой делегациясининг Зеленский билан учрашишдан бош тортгани Киев учун зарба бўлди.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Хитой делегациясининг Зеленский билан учрашишдан бош тортгани Киев учун зарба бўлди, деб ёзади “Politico”.
“Украина раҳбарияти шу ҳафта Швейцарияда Хитой расмийлари билан учрашиш истагини яширмади, бироқ президент Владимир Зеленский орзу қилинган учрашувга эришолмай, уйига қайтди. Бу Киев учун зарба бўлди", -дейилади материалда.
Муаллифнинг фикрича, ХХР вакилларининг қарори қасддан истамаслик билан оқланади.
Зеленский идораси раҳбари Андрей Ермак аввалроқ Украина илгари сураётган тинчлик формуласи деб аталувчи музокараларда Хитой иштирок этмаётганидан Киев афсусда эканини айтганди. Украина Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Дмитрий Кулеба Польшанинг Uklad Sil журналига берган интервьюсида Киев Пекин билан янада фаол муносабатларни исташини ва Хитой можарони ҳал қилишда роль ўйнаши мумкинлигига ишонишини айтганди.
Янгиликлар лентаси
0