Украинадаги сайлов, Исроил-Фаластин можароси, ядровий кучлар — Лавровнинг асосий фикрлари

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишПресс-конференция главы МИД РФ С. Лаврова
Пресс-конференция главы МИД РФ С. Лаврова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2024
Oбуна бўлиш
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 2023 йилги ташқи сиёсат натижаларига бағишланган катта матбуот анжумани ўтказди.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 2023 йилги ташқи сиёсат натижаларига бағишланган катта матбуот анжумани ўтказди. У ўз сўзида Украинадаги сайловлар, Исроил-Фаластин можароси, АҚШ ва Буюк Британиянинг Яман ҳудудига зарбалари каби мавзуларга тўхталиб ўтди.
ТИВ раҳбарининг асосий фикрларини қуйида келтирамиз.
Россия Украинада президентлик сайловларининг ўтказилиши эҳтимолидан унчалик хавотирда эмас.
“Тўғрисини айтсам, бизни Украина сиёсий ҳаётини муҳокама қилишда кузатилаётган белгили мавзулар унчалик ташвишга солаётгани йўқ. Сайловлар масаласи кўтарилди. Эшитишимизча, Ғарб (Владимир – таҳр.) Зеленскийга бундай сайловларни ўтказишни қатъий тавсия қилмоқда, афтидан, сайлов кампанияси ва овоз беришнинг ўзи Зеленскийни Ғарб манфаатларига мослаштиришига умид қилмоқда”, — дея қайд этди ТИВ раҳбари.
Вазирнинг қўшимча қилишича, Зеленский “уруш кетаётгани учун ҳеч қандай сайлов ўтказмаслигини” очиқ эълон қилган.
"Хўш, бу навбатдаги саҳнага ўхшайди ва фақат бу одам ва унинг ҳаммага яхши таниш бўлган шерикларининг ҳокимиятни имкон қадар ушлаб туриш истагини акс эттиради", — дея таъкидлади Лавров.
Лавров Бағдоднинг АҚШ қўшинларини Ироқдан олиб чиқиш ҳақидаги илтимосига изоҳ берди.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ ҳарбийларининг Ироқда мавжудлиги, мамлакат парламентининг узоқ йиллик хорижий қўшинларни олиб чиқиш ҳақидаги қарорига зид равишда, қайғулидир. Ироқ парламенти 2020 йилнинг 5 январида кўпчилик овоз билан хорижий қўшинларни олиб чиқишни ёқлаб овоз берди, шунингдек, АҚШ бошчилигидаги аксилтеррор коалиция билан ҳамкорлик форматини қайта кўриб чиқишни ёқлаб чиқди.
"Америкаликлар шунчаки кетишмайди. Яқинда Бағдоддан америкаликлар у ердан шунчаки чиқиб кетишни истамаслиги ҳақида яна шундай сўзлар эшитилди. Бу жуда ачинарли", — деди Лавров.
АҚШ ва Буюк Британия Яман ҳудудига зарбалар бериб, халқаро ҳуқуқ нормаларини оёқ ости қилди, бу БМТ резолюцияси доирасидан ташқаридаги қонунсизликдир, деди Сергей Лавров.
“Албатта, Қўшма Штатлар инглизлар билан биргаликда халқаро ҳуқуқнинг барча мумкин бўлган меъёрларини, шу жумладан Хавфсизлик Кенгаши резолюциясини фақат тижорий юк ташишни ҳимоя қилишга чақирганини бузди ва шунчаки оёқ ости қилди. Ҳеч ким Яманни бомбардимон қилиш ваколатини олмаган”, — деди Лавров.
Вашингтондан келаётган оқловчи баёнотлар, улар қандайдир аянчли кўринади, деб айтган бўлардим, дея қўшимча қилди Лавров.
Ғарбда ядровий кучлар ўртасидаги тўқнашув ҳақида кўпроқ гапирилмоқда, Қўшма Штатлар эса Россия ядро иншоотларида текширув ўтказмоқчи, деди Сергей Лавров. У Вашингтоннинг Россия ядровий иншоотларида текширув ўтказиш ниятини қабул қилиб бўлмас деб атади.
Вазир АҚШ вакиллари "ядровий қуроллар назорати муҳимлигини яна бир бор эслаб қолишди ва бизга бу масалалар бўйича мулоқотни қайта бошлашга тайёр эканликлари ҳақида баъзи сигналларни юборишни бошладилар", дея қайд этди.
Россия ТИВ раҳбари Қўшма Штатлар “стратегик барқарорлик бўйича музокараларни умумий ҳарбий-сиёсий контекстдан ажратиб қўйишни” таклиф қилганини қўшимча қилди.
"Шундай қилиб, ха, сиз бизнинг душманимизсиз, аммо сизнинг стратегик ядро арсеналингизга қандай қарашимиз ҳақида биз гаплашишга тайёрмиз, бу бошқа. Уларнинг мақсади аниқ, ўзаро шиори остида қандайдир йўл билан ядро арсеналимиз устидан назоратни таъминлашга, ўзимиз учун ядровий хавф-хатарни минималлаштиришга ҳаракат қилиш ва хавфлар, албатта, мамлакатимизга кучли босим натижасида юзага келади.... Биз Америка ғояларини номақбул деб ҳисоблаймиз”, — дея хулоса қилди вазир.
Вазир Россия ва Хитой ўртасидаги муносабатларга алоҳида тўхталиб, улар ўзининг кўп асрлик тарихидаги энг яхши даврни бошдан кечираётгани, шунингдек, Ҳиндистон билан алоҳида имтиёзли, стратегик ҳамкорлик ривожланиб бораётганини таъкидлади. Бундан ташқари, Россия Африка давлатлари билан ҳамкорликни чинакам стратегик даражага олиб чиқмоқда, деди Лавров.
Шунингдек, Россия Фаластин-Исроил келишуви бўйича АҚШ, Исроил ва алоҳида араб давлатлари иштирокида ярим ёпиқ алоқалар мавжудлигини билишиниайтди. Унинг таъкидлашича, улар муваффақиятли бўлмайди, тинчликка фақат тўғридан-тўғри мулоқот орқали эришиш мумкин.
“Биз АҚШ, Исроил, айрим араб давлатлари иштирокидаги ярим ёпиқ алоқалар ҳақида эшитамиз ва биламиз, лекин қандайдир тарзда бу алоқаларнинг барчаси фаластинликлар ва исроилликлар ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқотни англатмайди, улар катталар фаластинликлар қандай яшашни давом эттиришлари ҳақида қаердадир келишиб олишади, кейин эса буни уларга тақдим этишади, деб тахмин қилишади. Бу ҳеч қандай муваффақиятга олиб келмайди”, – деди Лавров.
Бундан ташқари, у Москва "Исроил ва исроилликларнинг хавфсиз яшашидан жуда манфаатдор"лигини таъкидлади.
“Бу бизнинг кўп йиллик ҳамкоримиз, мамлакатимиз Исроил мустақиллигини биринчи бўлиб тан олди, ҳозирда икки миллионга яқин фуқаролар Россия фуқаролари, Россиядан келган муҳожирлар. Албатта, биз бунга бефарқ эмасмиз. Биз Исроил хавфсизлигини кафолатлайдиган тўлиқ келишувни таъминлашда фаол рол ўйнашга тайёрмиз”, — деди Лавров.
Лавров шунингдек, Афғонистонда амалда ҳукумат мавжуд, умуман олганда, Толибон* вазиятни назорат қилади, деб айтди.
"У ерда кескинлик ва норозилик ўчоқлари сақланиб қолмоқда, аммо умуман Толибон* ҳокимиятни назорат қилади. Ва бизнинг элчихонамиз Кобулдаги фаолиятини тўхтатмади. Биз Толибон билан мунтазам алоқада бўламиз*, шу жумладан улар тўлиқ тан олинган ҳукуматга айланиши учун ҳал қилиниши керак бўлган масалалар ва бу биринчи навбатда ўз ваъдаларини бажаришдир, энг муҳими —инклюзив ҳукуматни яратиш, — деди у.
Россия Афғонистоннинг амалдаги ҳукуматига бошқа сиёсий кучларни ҳам ҳукмрон тузилмага таклиф қилишни фаол тавсия қилмоқда, деди Лавров.
* Ҳаракат террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида
Янгиликлар лентаси
0